ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарёда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси ва “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “III-Yoshlar forumi” бўлиб ўтди.  

Форум иштирокчилари Бойсун вокзалида карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Сўнг иштирокчилар “Омонхона” санаторийсига йўл олди.  

Сўлим масканда дам олувчилар учун яратилган шароитлар, санаторийнинг ўзига хос жиҳатлари, шифобахш суви иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Иштирокчилар “Омонхона” санаторийсидан Бойсун туманининг Дарбанд дараси томон йўлга чиқди. Виқорли тоғлар, дарага таровати таралган гуллар, пишқириб оқаётган дарё барчани ўзига мафтун этмай қўймади.  

Форум иштирокчиларининг навбатдаги манзили сўлим маскан “Хўжаимайхон ота” зиёратгоҳи бўлди.  

[gallery-12465]

Ушбу зиёратгоҳ ўз булоғи билан машҳур. Булоқдан бир сонияда бир неча куб метр сув ер остидан қайнаб чиқади. Муздек, танга роҳат берувчи ушбу сув Бойсун ҳамда Шеробод туманларини чучук сув билан таъминлайди.      

Форумнинг иккинчи куни иштирокчилар Термиз туманидаги “Марварид” оромгоҳида бўлди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган ёшлар “Заковат” интеллектуал мусобақасида ўз билимини синовдан ўтказди. Ўйинда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган 100 нафардан зиёд ёш ўзаро жамоаларга бирлашиб, баҳс олиб борди.  

Тадбирнинг асосий қисмида Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов иштирокчиларга онлайн табрик йўллади.  

Шунингдек, вазир сўнгги 5 йилда “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан амалга оширилган салмоқли ишлар, мазкур даргоҳда бугунги кунда 30 дан зиёд ёш докторант ўз илмий фаолиятини олиб бораётгани ва уларнинг 12 нафари докторлик диссертациясини ҳимоя қилгани хусусида сўз юритди.  

Форум доирасида “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти бош директори Руҳиддин Тўраев форум иштирокчилари билан очиқ мулоқот ўтказди. Институтнинг ҳудудий бўлинмаларида фаолият юритаётган ташаббускор, зукко йигит-қизларнинг шижоати, бирдамлиги, муаммоларни дадил билдира олиши, мулоқотда шаҳдамлиги эътироф этилди.

Форум доирасида ташкил этилган очиқ мулоқот, лойиҳалар тақдимоти ва интеллектуал мусобақаларда фаоллик кўрсатган ёшлар муносиб тақдирланди. 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда ёшлар жам бўлди