Сурхондарёда янги раҳбарлар иш бошлади
Наврўз байрами арафасида Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси ва вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармасига янги бошлиқлар тайинланди.
Вилоят маданият бошқармаси бошлиғи лавозимида Бобоёров Даврон Исматуллаевич иш бошлади.
Д.Бобоёров 1979 йил Денов туманида туғилган. 2000 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Термиз шаҳар халқ таълими бўлими, вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят ҳокимлигида масъул вазифаларда ишлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Арабов Абдумуталип Мухамадиевич Сурхондарё вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.
А.Арабов 1968 йил Жарқўрғон туманида туғилган. 1995 йил Термиз давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – жисмоний тарбия ва жисмоний маданият.
Меҳнат фаолияти давомида Термиз педагогика коллежи, Жарқўрғон спорт коллежи, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълим бошқармаси, “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят кенгаши, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида масъул лавозимларда ишлаган.
Мазкур тайинловгача А.Арабов Сурхондарё вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида хизмат қилаётган эди.
ЎзА