Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугун Венгриянинг “Агрометал” компанияси Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Олег Воловикни қабул қилди. Учрашувда “Агро Процессинг Гроуп” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Рамазон Пўлатов ҳам иштирок этди.

Сурхондарё вилоятида бизнес юритиш учун яратилган қулай муҳит, ҳудуднинг ерости ва ерусти табиий бойликлари, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда мавжуд имкониятлар нафақат мамлакатимизнинг йирик сармоядорлари, балки хорижлик салоҳиятли инвесторларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.  

Учрашувда Венгрия компанияси вакили жанубдаги воҳанинг фойдаланилмаётган майдонларида Арундо (тез ўсувчи қамиш) ўсимлигини етиштириб, ундан ёқилғи, чорва молларига озуқа ҳамда чўлланишларнинг олдини олиш мақсадида фойдаланиш таклифини илгари сурди. Хориж компаниясининг эчки жунини қайта ишлаш орқали гранула тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги учун шўрланган сувларни тозалаб фойдаланиш, сувсизликка чидамли чўл ўсимликларини экиб, яшил масканлар барпо этиш лойиҳалари ҳам  кўриб чиқилди.

Айни пайтда “Помир агро кластер” масъулияти чекланган жамияти Музработ туманида Венгриянинг “Агрометал” компанияси ҳамкорлигида сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган замонавий лойиҳани амалга ошириш юзасидан тегишли ишларни олиб бормоқда. Мулоқот чоғида янги корхонани барпо этиш масаласи ҳам атрофлича муҳокама этилди.  

Вилоят ҳокими учрашувдаги таклифларни қўллаб-қувватлаб, мутасаддиларга хориж компанияси билан ҳамкорликда ишларни бошлаш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда хорижнинг Арундо ўсимлиги парваришланади