Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси иш юритувига Қизириқ туманида яшовчи Олим Тўраев “Cobalt” русумли автомашинасида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, 81 марта маъмурий жаримага тортилгани ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушди. Бу ҳолатлар орасида тезликни ошириш, йўлчироқнинг тақиқланган қизил чироқларида ҳаракатланиш ва бошқа қалтис қоидабузарликлар борлиги қайд этилган.

Мажбурий ижро бюроси ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари иштирокида олиб борилган рейд чоғида қоидабузар ҳайдовчининг автомашинаси ушланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди. Автомашина хатловга олиниб, қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаса, аукцион савдоларига чиқарилиши ҳақида огоҳлантирилди. Қоидабузар ҳайдовчи қарасаки, масала жиддий. Автомашинасидан ажралиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. У амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига зид қилмишини тўғри англади, ўттиз миллион сўмга яқин жарима тўлади.  

МИБ вилоят бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, воҳада йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган рейдлар чоғида қарздорлик туфайли қидирув эълон қилинган 756 та автомашина топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда “учар” ҳайдовчи ушланди