Сурхондарёда қовун пишди
Шеробод туманидаги “Ёрмат Ботиров” масъулияти чекланган жамиятининг 8 гектар анор кўчатлари қатор ораларига шу йил март ойи бошида экилган “Дакара” навли қовун пишиб, етилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, айни пайтда қовунзорнинг гектаридан ўртача 7-8 тонна болдек ширин ҳосил йиғиштириб олинмоқда.



Ҳосилнинг бир қисми хорижга экспорт қилинмоқда. Бир қисми маҳаллий бозорга чиқарилмоқда.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири