Ангор туманидаги "Qodir shahb" масъулияти чекланган жамияти соҳибкорлари Юқори Таллимарон маҳалласи ҳудудидаги 9 гектар майдонга апрель ойининг бошида “Дакара” навли қовун эккан эди. Бир ойда пишиб, етилди. Шунингдек, 7 гектар майдонда мўл ҳосил туккан "Долби" навли тарвуз ҳам тез кунларда пишиб қолади. Пайкаллардан йиғиб олинадиган болдек ширин полиз маҳсулотлари яқин кунларда териб-йиғиб олиниб, бир қисми хорижга экспорт қилинади. Қолган ҳосил маҳаллий бозорларда сотилади.

Ҳудуддаги 41 гектар майдонда етти йилдан буён деҳқончилик қилаётган соҳибкорлар 20 гектар ерда мевали боғ ҳам барпо этган. Қолган майдонларда помидор, бодринг, кунгабоқар, ошқовоқ каби озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиради. Далада етти нафар соҳибкор доимий, юздан ортиқ киши мавсумий иш билан банд.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда қовун пишди