Сурхондарёда пахта ҳосили очилди
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги “Тилла карта” фермер хўжалиги даласида пахта очилди.
Тажрибали фермер 39,9 гектар майдонда деҳқончилик қилади. Эрта баҳорда 18 гектар ерга “Жондор қудрат” навли ғўза уруғини қадаб, бу йилги мураккаб об-ҳаво шароитида ҳам мўл ҳосил етиштирмоқда. Ниҳоллар синалган агротехник тадбирлар асосида парваришланаётгани, баравж ривожланаётган ғўзаларга шарбат усулида, 11 гектар майдонда эса томчилатиб суғориш технологияси асосида оби-ҳаёт берилаётгани ҳосилнинг эрта пишиб етилишида муҳим омил бўлаётир.
Жорий йилда вилоят пахтакорлари 72 минг 270 гектар майдонда ғўза парваришлаб, мўл ҳосил тўпламоқда.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири