Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлганидек, Сурхондарё вилоятида ҳам соат 8:00 дан овоз бериш ишлари бошланди.

- Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга ўтказиладиган сайловларга қизғин тайёргарлик кўрилди, – дейди Сурхондарё вилояти сайлов комиссиясининг раиси Зебунисо Алимардонова. – Сурхондарё вилоятида 1 миллион 442 минг 512 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, бугун улар ўз конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқармоқда. Рўйхатга олинганларнинг 33 минг 867 нафарини сайловда илк маротаба қатнашадиган ёшларни ташкил этади.

Янги Сайлов кодексида асосида ташкил этилаётган сайловларда сурхондарёликлар ҳам ўзларининг фаоллигини кўрсатмоқда. Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида жойлашган 260-сайлов участкаси ҳам эрта тонгдан бошлаб сайловчилар билан гавжум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Участка сайлов комиссияси раиси Ў. Мирзақулова  овоз бериш бошланганлигини эълон қилди.  

“Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги мазкур участкада 2 минг 880 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Сайлов участкасида сайловларни юқори савияда ўтказиш учун зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, сайлов участкалари белгиланган талаблар асосида жиҳозланди. Овоз берувчилар учун барча шароит ва қулайликлар мавжуд.  

[gallery-20007]

Сиёсий партияларнинг кузатувчилари, ваколатли вакиллари, журналистлар учун алоҳида жой ажратилган.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда овоз бериш бошланди