Президент қарори амалда

Хонадони саранжом-саришта, кўчаси тоза-озода, маҳалласи обод ва кўркам юрт тўкин, тинч бўлади. Одамлари ҳаётидан рози бўлиб, фаровон яшайди. Бугун мамлакатимизнинг олис, чекка ҳудудларига йўлингиз тушса ҳам ана шундай эзгу амаллар билан маҳаллалар улкан бунёдкорлик майдонига айланганига гувоҳ бўласиз. “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойили асосида амалга оширилаётган ишларни, юз бераётган янгиланишларни кўриб, беихтиёр қувонасиз. 

Жорий йил маҳаллаларда қишлоқ, кўча ва хиёбонлар, ижтимоий соҳа иншоотлари ва уй-жойларни замонавий қиёфада бўй кўрсаттириб, ҳудудларнинг янада обод, файзли бўлишини таъминлайдиган янги тизим яратилаётгани бу борадаги ишлар самарадорлигини  тубдан оширади. 

Президентимизнинг 2024 йил 25 июндаги “Маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қиёфасини тубдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан ташкил этилаётган “Маҳалла сервис компанияси” маҳалла ободлигини таъминлаш билан шуғулланади. 

Маҳаллаларнинг яқин ўтмишига назар ташласангиз ҳам шу пайтгача ўзини ўзи бошқариш органлари жамоат ташкилоти сифатида кўримсиз бўлса-да, хизмат биносига эга бўлмагани кўз олдингизга келади. Одамлар турмуши, эҳтиёжманд оилалар хонадонлари, кўчалар ҳолати, ободонлаштириш юмушлари эътибордан четда қолгани ёдингизга тушади. Масалан, Сурхондарё вилоятида бундан олти-етти йил аввал аксарият маҳалла фуқаролар йиғини ўз биносига эга эмас эди. Ходимлар ижарага олинган турли бинолар, мактаб ва коллежларда, уйларида фаолият юритиб келди. Кейинги йилларда ўзини ўзи бошқариш органларига қаратилаётган эътибор туфайли маҳаллаларда янги идора бинолари барпо этилиб, “маҳалла еттилиги”нинг самарали ишлаши учун барча замонавий шароит яратилаётир. 

Жанубдаги воҳада 724 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, жорий йил бошида уларнинг юзтасида ўз хизмат биноси мавжуд эмас эди. Мазкур маҳаллаларни бино билан таъминлаш учун икки босқичли режа ишлаб чиқилиб, маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағи ҳисобидан йилнинг биринчи ярмида 60 га яқин маҳалла идораси бунёд этилди. Бинолар бир йўла мебель, компьютер ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланиб, фойдаланишга топширилди. Йилнинг иккинчи ярмида қолган 40 дан ортиқ маҳалла учун ҳам янги хизмат биносини қуриб, жиҳозлаш режалаштирилган.

Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини тажрибаси асосида иш бошлаётган "Маҳалла сервис компанияси" эндиликда кўча ва хонадонларнинг ободлигини таъминлаш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш баробарида ободонлаштириш билан боғлиқ мавжуд муаммоларга ечим топади. Аҳоли ва коммунал хизмат ташкилотлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиб, бу ерда яшаётган одамларни ободонлаштириш ишларига жалб этади. 

Мазкур қарор ижроси доирасида Сурхондарё вилоятида ҳам тажриба асосида Термиз шаҳри ва туманларнинг ҳар бирида биттадан "Маҳалла сервис компанияси" ташкил этилди. Уларнинг тақдимот маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги Темир йўлчи маҳалласида иш бошлаётган “Темир йўлчи маҳалла сервис компанияси” масъулияти чекланган жамиятидан онлайн иштирок этди. Маҳаллаларни ободонлаштириб, ҳар бир хонадон ва кўчага, ижтимоий соҳа иншоотларига файз улашишга бел боғлаган сервис компанияларида яратилган шароитлар, иш қуроллари билан таъминланганлиги, кўрсатиладиган хизматлар тури билан танишди. Аҳолига сифатли хизмат кўрсатиб, уларнинг розилигини олиш юзасидан таклиф ва тавсияларини билдирди.

Вилоят марказидаги Темир йўлчи маҳалласида иш бошлаётган “Темир йўлчи маҳалла сервис компанияси” масъулияти чекланган жамияти ҳудуддаги икки қаватли бинони ижарага олиб, ишга қабул қилинган 4 ходим билан фаолият бошламоқда. Уларнинг самарали хизмат кўрсатиши учун компания 15 турдаги ҳар хил жиҳозлар билан таъминланган.

– Воҳада ташкил этилган сервис компаниялари маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг қарори асосида салоҳиятли тадбиркорлар орасидан танлаб олинди, – дейди Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи Шерпўлат Бойқулов. – Улар ҳудудда кўрсатиладиган хизматлар бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузди. Маҳаллада истиқомат қиладиган, вақтинча ишсиз, мавсумий ишларга чиқадиган фуқаролар ишга қабул қилинди. Сервис компанияси ҳудуд ободлигини таъминлашда маҳалла фуқаролар йиғинининг буюртмаси ва назорати асосида ишлаб, ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш хизматларини бажаради. Ариқлар ва суғориш тизимларини тозалайди. Кўчаларнинг тозалигини таъминлайди. Кўчатлар экади ва парваришлайди. 

Янги тузилмалар, шунингдек, шартнома асосида ижтимоий соҳа объектларида ободонлаштириш ва коммунал эксплуатация хизматларини кўрсатади. Шартнома асосида чиқиндиларни йиғиб, саралаб, чиқинди корхоналари олиб чиқиб кетишини ташкил этади. Аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бошқа турдаги ижтимоий аҳамиятдаги пулли хизматларни кўрсатади.

Вилоятда сервис компаниялари  ишини йўлга қўйишда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси тажрибасидан фойдаланилди. Айрим маҳаллалар етарли иш тажрибасига эга мавжуд бошқарув сервис компанияларига қўшиб берилди. Масалан, Шеробод туманидаги Дехқонариқ маҳалласида “Шеробод обод кўркам ҳаёт” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилиб, хизмат кўрсатиши учун маҳалладаги бўш турган бино ажратилди. Беш ишчи ходим ишга қабул қилинди. Ўн хил турдаги асбоб-ускуна ва жиҳоз билан таъминланди. 

Маҳалладаги 1 минг 104 хонадонда 5 минг 270 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуднинг умумий ер майдони 1 минг 300 квадрат-метр бўлиб, 20 та кўча мавжуд. 23 та тадбиркорлик субъекти, учта мактабгача таълим ва битта мактаб бор. Компания ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш юмушлари билан бирга кўчаларда 20 та чиқинди тўплаш шохобчаси барпо этади. Хонадонларнинг электр тизимини юритади. Банк кредити асосида хонадонларга қуёш панеллари ўрнатиб, аҳолини муқобил энергия билан таъминлаш, ортиқча электр энергиясини сотиб, кредитларни сўндиради. Хонадонларни ўрганиб, обод ва озода сақлашига кўмаклашади. Электр энергияси, газ, сув ва чиқинди билан боғлиқ муаммоли ҳолатларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф қилади. 

Ангор туманидаги Юқори хўжақия маҳалласи “Ангор коммунал хизмати БСК” масъулияти чекланган жамият 8 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. Улар маҳаллага сервис хизматларини кўрсатиш учун етарли моддий-техник базаси яратилган.

Қарор ижроси юзасидан янги йилда воҳадаги барча маҳаллаларда ана шундай сервис компанияларини ташкил этиш мўлжалланмоқда. Ҳудудларни ободонлаштиришда йўлга қўйилаётган янги тизим маҳаллаларни янги босқичда ривожлантириб, аҳолининг янада файзли гўшаларда осуда, обод ва фаровон турмуш кечиришига хизмат қилади. 

Холмўмин Маматрайимов,

               ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда маҳалла сервис компаниялари иш бошламоқда