Сурхондарё вилоятининг Денов, Шўрчи, Ангор ва Музработ туманларида жорий йил ноябрь ойининг сўнгги ўн кунлигида савдо дўконларида юзига ниқоб таққан номаълум шахслар кулранг “Нексия-2” русумли автомашинада ҳаракатланиб, ўғирлик жиноятини содир этган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматидан олинган хабарга кўра, шу йил 25 ноябрь куни Денов тумани Намуна маҳалласида яшовчи К.А. вилоят ИИБнинг 102 рақамига қўнғироқ қилиб, маҳалладаги озиқ-овқат дўконидан ўн миллион сўм атрофидаги пул ва озиқ-овқат маҳсулоти ўғирлаб кетилганини маълум қилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор қидирув – суриштирув чоғида жиноятчилар кулранг “Нексия-2” русумли автомашинада келгани аниқланган. Бундай ҳолат шу тумандаги Янгиҳаёт маҳалласида жойлашган озиқ-овқат дўконида ҳам 2022 йил 22 ноябрдан 23 ноябрга ўтар кечаси юз берган. Ҳолат ўрганилганида гумонланувчи шахс соат 04:32 да дўкон ичкарисига кириб, 04:37 да дўкон ичидан чиқиб кетгани маълум бўлган. Улар кулранг “Нексия-2” русумли автомашинада ҳаракатлангани ва 4 та балонига “Лассети” автомашинасининг калпаги қўйилгани, автомашинанинг давлат рақами 30 * ??? **сонлар билан бошланиши ойдинлашган.  

24 ноябрдан 25 ноябрга ўтар кечаси шу тумандаги Қорахон маҳалласида яшовчи фуқаро А.Б.нинг озиқ-овқат дўконида тунги 00:59 дан 01:03 ўртасида яна ўғирлик жинояти юз берган. Тезкор қидирув – суриштирув пайтида гумонланувчилар тўртта балонига “Лассети” автомашинаси калпаги қўйилган кулранг “Нексия 2” русумли енгил машинада келгани ва унинг ҳайдовчи томон орқа фарасининг бири ёнмаслиги аниқланган.  Яна бир ҳолатда 28 ноябрдан 29 ноябрга ўтар кечаси Шўрчи тумани Бобур маҳалласидаги дўкондан 2 миллион 500 минг сўм ўғирланган. Дўконга ўрнатилган видеокузатув камерасига савдо дўконига соат тахминан 01:52 ларда номаълум шахслар “Нексия-2” автомашинасида келиб, дўкон эшиги қулфини бузиб очиб, 2 миллион 500 минг сўм пул, сигарет, сув ва бананларни ўғирлаб, соат 01:59 ларда дўкондан чиқиб кетгани тушиб қолган. 29 ноябрдан 30 ноябрга ўтар кечаси шунга ўхшаш ўғирлик Ангор тумани Гулистон маҳалласи Ат-Термизий кўчасидаги “Самира Маркет Ангор” оилавий корхонасига қарашли озиқ-овқат дўконида рўй берган. Соат 02:18 ларда Шеробод тумани тарафдан ҳаракатланиб келган кулранг “Нексия-2” русумли автомашинадаги икки номаълум шахснинг бири автомашина ичида атрофга қараб турган.  

Юзига тиббиёт ниқоби ва қўлига тиббиёт резина қўлқоп кийган номаълум шахс автомашинадан тушиб, озиқ-овқат дўкони эшигини “отвёртка” ёрдамида очиб, қўлидаги фонарикни ёқиб, дўкон ичкарисига кирган. У ердаги пуллар сақланадиган жой – шкафда савдодан тушган 1 минг 700 доллар, 22 миллион сўм пул ва “Новей Т300” маркали телефон аппаратини ўзи билан олиб келган полиэтилен пакетга солиб, ташқарига чиққан. Автомашинада кузатиб ўтирган иккинчи номаълум шахс машинадан тушиб, жиноий шеригининг қўлидаги полиэтилен пакетни олган ва автомашинага қўйган.  

Дўкондан ўғирлик қилиб чиққан шахс эса озиқ-овқат дўкони ёнидаги “Алко маркет” дўконига эшикни “отвёртка” билан бузиш йўли орқали киришга уриниб, бу ишни уддалай олмаган. Кейин автомашинага ўтириб Ангор тумани маркази томон ҳаракатланган. Номаълум шахслар ҳодиса содир этилган жойдан соат тахминан 02:45 ларда чиқиб кетган. Мазкур кулранг “Нексия-2” русумли автомашинанинг ҳам тормоз урган вақтида орқа чап томондаги фараси ёнмаслиги, шиналарида 15 диаметрли белгилари мавжудлиги аниқланган.  

Гумонланувчилар 1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси соат 01:00 лар атрофида Музработ тумани Орият маҳалласидаги савдо дўконига кулранг рақамсиз “Нексия-2” русумли автомашинада келиб, дастаси қора рангли пичоқ билан дўконнинг акфа эшигини очаётган пайтда қоровулхонада ётган вояга етмаган А.Б. эшикни ташқаридан кимдир очаётганини сезиб қолган. У қоровулхонадан чиқиб, савдо дўконига ўтганида юзига қора рангли ниқоб таққан, қўлида дастаси қора рангли пичоқ билан номаълум шахс А.Б.га “Олдимга яқинлашма, келсанг ўлдираман”, дея таҳдид қилган. Шундан сўнг номаълум шахс савдо дўконидан чиқиб, келган автомашинасига ўтириб, воқеа жойидан яширинган.  

Мазкур жиноятларни содир этиб юрган шахсларни қўлга олиш учун ИИБ ходимлари тегишли суриштирув олиб бориб, дўкон ва ақлли бекатларда мавжуд кузатув камераларига тушиб қолган икки нафар фуқаронинг ташқи кўриниши, кийимлари ҳамда бошқарувидаги автомашинаси юзасидан кузатув олиб борди. Натижада улар ўғирликни юзига тиббиёт ниқоби, қўлида тиббиёт қўлқопи тақиб, кулранг “Нексия” русумли автоуловда давлат рақам белгиси ёпиқ ҳолатда содир этиб юргани аниқланди. Шахсига аниқлик киритиш учун Шўрчи, Денов тумани ИИБ ва вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида суриштирув ишлари олиб борилди.  

Олинган тезкор маълумот асосида кузатув камерасига тушиб қолган кулранг “Нексия 2” автомашинаси Денов тумани Намуна маҳалласида ҳаракатланиб кетаётган вақтда назорат тартибида тўхтатиб текширилганида уни Денов туманида яшовчи А.Ш. бошқариб бораётгани маълум бўлди. Автомашина ичи кўздан кечирилганда ўғирлик жиноятлари содир этилган вақтларда автомашинаси рақами беркитилган темирдан ясалган М5 ёзувли 2 дона рақам, дўконлар ва ақлли бекатларни очиш учун фойдаланилган бир дона қора рангли пичоқ ва унинг ғилофи ҳамда бир дона қора рангли ёритиш мосламаси борлиги аниқланди. Суриштирув чоғида Денов туманида яшовчи А.Ш. ўз автомашинасида Термиз шаҳрида яшовчи таниши Ф.Ш. билан доимий вилоят ҳудуди бўйлаб, дўкон ва ақлли бекатларда ўғирлик жиноятларини содир этиб юргани ойдинлашди.  

Гумонланувчи Ф.Ш. ҳам вилоят ИИБ тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан Термиз шаҳри ҳудудида қўлга олинди. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суруштирув ишлари олиб борилмоқда.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда дўкон ўғрилари ушланди