Сариосиё туманидаги Ҳисор тоғ тизмалари ён бағрида кузатилаётган илиқ ҳаво оқими қиш фаслининг илк кунларида ёғиб ўтган қорларни эритиб, баҳор даракчиси бойчечакни ҳам эрта уйғотиб юборди.

Осмонўпар тоғ чўққиларидаги оппоқ қор уюмларининг совуқ шабадаси пастлаб эсаётган бўлса-да, қуёш тафтидан илиқ нафас олаётган намчил тоғ бағирларида турли ўсимликлар ниш ура бошлади. Шу кунларда "Юқори Тўпаланг" миллий табиат боғи назоратчилари баҳор келишидан олдин бўй кўрсатаётган бу каби ўсимлик ва гиёҳларни ҳайрат билан тасвирга олиб, уларнинг келгуси ривожланишини кузатиб бормоқда. Қиш фаслида гуллаган мазкур бойчечаклар табиат боғининг Тамшуш бўлими, 22-кварталида суратга олинган.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда бойчечак ҳам гуллабди