Сурхондарёда байрам шукуҳи
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги йил эшик қоққан шу кунларда Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам байрам шукуҳи ҳукмрон. Маданият ва истироҳат боғлари, майдон ва хиёбонларда байрам арчалари безатилган. Аҳоли гавжум жойларда каттаю кичик учун кўнгилочар тадбирлар, сайиллар ташкил этиш учун қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
[gallery-10112]
Байрам манзилларида турли кўнгилочар дастурлар, савдо ярмаркалари ташкил этилади. Эл ардоғидаги санъаткор ва эстрада хонандаларининг концерт дастурлари намойиш этилади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА