Мамлакатимизда сўнги йилларда ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг талон-тарож қилинишига йўл қўймаслик юзасидан қатъий чоралар кўрилмоқда. Ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар аниқланиб, ўз ҳолатига қайтарилмоқда.

Президентимизнинг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ҳамда 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонлари ер майдонлари хусусан, суғориладиган унумдор ерлардан оқилона фойдаланишда муҳим омил бўлмоқда. Шунга мувофиқ, Сурхондарё вилоятида ҳам ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, муҳофаза қилиш ва ер муносабатлари соҳасида қонунийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Ер умуммиллий бойлигимиз, – дейди Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Менглимамат Абдираҳманов. – Бошқармамиз ва унинг туман, шаҳар бўлимлари ер ресурсларини талон-тарож қилиш яъни, ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга чек қўйиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 804 ҳолатда 257,26 гектар ер майдони фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳар бирига огоҳлантириш хатлари берилди. Зеро, амалдаги қонунларга кўра, давлат мулки бўлган ер фаровон, тўкин турмушимиз манбаидир. Ундан оқилона фойдаланиш ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймаслик ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз бўлиши лозим.

Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, йилнинг ўтган даврида 407 ҳолатда 171,7 гектар ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони ўз ҳолига қайтарилган. 397 ҳолатдаги 85,56 гектар ер майдонини аввалги ҳолига қайтариш чоралари кўрилиб, 251 ҳолатдаги 54 гектар ер майдони бўйича судларга даъво аризаси киритилган. Суғориладиган ерларда ноқонуний қурилиш ишлари олиб боргани учун 45 ҳолатдаги 12,1 гектар ер майдони бўйича тўпланган ҳужжатлар прокуратурага ўтказилган. Хусусан, қонунга зид энг кўп ер майдонлари ўзлаштирилган Музработ туманида 60 та, Жарқўрғонда 45 та, Термиз туманида 48 та ва Шерободда 42 та ҳолат бартараф этилиб, бебаҳо мулкимизни талон-тарож қилишга барҳам берилган.

Ер муносабатларида аниқланган қонун бузилишлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига асосан 2 минг 200 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсга 6 миллиард сўмдан зиёд жарима қўлланилиб, ҳозиргача унинг икки миллиард сўмдан ортиғи ундириб олинган.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда 257,26 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган