Сурхондарё вилоятида пиёз пишди
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг маълум қилишича, юртимизда биринчи бўлиб, Музработ туманида баҳорги пиёз ҳосили пишган ва сотувга тайёрланмоқда.
Туманда "Бир маҳалла-бир маҳсулот" тамойили асосида амалга оширилган чора-тадбирлар самарасида "Меҳнатобод" маҳалласида пиёз маҳсулоти етиштириш йўлга қўйилган. Айни вақтда маҳаллада маҳаллий бозорлар ва экспортга чиқариш мақсадида йиғим-терим ишлари авжида.
ЎзА