Денов тумани Нурли манзил маҳалласида барпо этилган “Денов олтин дон” масъулияти чекланган жамиятининг ун ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланишга топширилди.

Лойиҳа қиймати 14 миллиард 300 миллион сўмлик янги корхона йилига 22 минг тонна донни қайта ишлаш қувватига эга. Хорижнинг замонавий ускуналари билан жиҳозланган цехларда 50 кишининг бандлиги таъминланди.  

Корхонанинг тантанали очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими У.Қосимов иштирок этди.  

***

Ангор туманида “Термиз-202” навли ингичка толали пахта гуллади. Жорий йилда тумандаги “Zamin Angor cluster” пахтачилик-тўқимачилик кластери ва 33 та фермер хўжалиги 4 минг 730 гектар майдонда деҳқончилик қилиб, 2 минг 630 гектарда “Юксалиш” навли пахта ҳамда 2 минг 100 гектар майдонда “Термиз-202” навли ингичка толали пахта ниҳолларини парвариш қилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, вилоятда ғўза ниҳоллари июнь ойининг бошида гул кўрсата бошлайди. Кейинги йилларда соҳада кластер тизими йўлга қўйилиб, пахтачиликда илғор усуллар жорий этилаётгани ҳосилнинг эрта пишиб етилишида муҳим омил бўлмоқда. Одатда ғўзанинг пишиш даври 120-130 кунни ташкил этган бўлса, чигитнинг эрта баҳорда қадалаётгани ва об-ҳавонинг иссиқ келаётгани пахта ҳосилининг пишиб етилиш даврини қисқартирмоқда.  

“Zamin Angor cluster” пахтачилик-тўқимачилик кластери далаларида ҳосил нишонлари кўзга ташланиб қолган ғўза майдонларида ниҳолларни парваришлаш қизғин давом этмоқда. Маълумотларга кўра, бу йил вилоят деҳқонлари 16 минг гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос ва серҳосил ингичка толали пахта етиштирмоқда.  

***

Тоғли Бойсун тумани аҳолиси томорқасининг бир қисмида доривор аччиқ бодом ва наъматак ўсимлигини етиштириш ҳам оилаларга мўмайгина қўшимча даромад олиб келмоқда. Айни пайтда тумандаги Мустақиллик маҳалласида яшайдиган Жаббор Рашидов 25 сотих томорқасидан оқилона фойдаланиб, унинг бир қисмида аччиқ бодом ва наъматак парваришламоқда. Жумладан, икки сотих иссиқхонада бодринг етиштиришни йўлга қўйган соҳибкор 3 сотих очиқ майдонда помидор, ярим сотих ерда қулупнай, 3,5 сотихида полиз экинлари етиштиради. 8 сотих майдонда узум боғи барпо этган. 8 сотих ердаги аччиқ бодом ва наъматак ўсимлиги шифобахш мевасининг ҳам ўз харидорлари бор.  

Мўъжазгина ер майдонидан турли ҳосил олиб, оилавий бюджетини мустаҳкамлаётган соҳибкор деҳқончилигини бошқа томорқа ер эгаларига ҳам ўргатиб, туманда шифобахш мева етиштириш тажрибасини оммалаштиришга эътибор кучайтирилмоқда.  

***

Олтинсой туманида спортнинг соҳил кураши тури бўйича Сурхондарё вилоят чемпионати бўлиб ўтди.  

Мусобақада катта полвонлар 15, ёш курашчилар 20 вазн тоифаси бўйича ўзаро куч синашди. Соҳил кураши – миллий курашимизнинг асосан қум устида беллашиладиган спорт тури бўлиб, кейинги йилларда янада оммавийлашиб бормоқда.  

Муросасиз кечган мусобақада Олтинсой тумани полвонлари 9 та олтин, 7 та кумуш ва 5 та бронза медалига сазовор бўлди. Ўз вазнлари бўйича вилоят чемпионлигини қўлга киритган олтинсойликлар, шунингдек, жорий йилнинг 6-12 июнь кунлари Наманган шаҳрида ўтказиладиган соҳил кураши беллашувларининг мамлакат босқичида қатнашиш учун йўлланма олди.  

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда