Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича концепция ва таклифларни ишлаб чиқди.

Президентимиз 2023 йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарёга ташрифи доирасида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича зарур топшириқларни берган эди.

Шунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича концепция ва таклифларни ишлаб чиқди.

Узун шаҳарчасини ривожлантириш концепциясига кўра, ушбу шаҳарча бир қатор соҳаларда рақобат устунлигига эга эканлигини кўрсатди. Хусусан, Сариосиё темирйўл станцияси ва Сариосиё аэропорти имкониятларидан фойдаланиб, туризмни шаҳарчани ривожлантириш драйверига айлантириш мумкин. Бундан ташқари, сутни қайта ишловчи корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш имконияти мавжуд. Чунки ҳозир Узун туманида етиштириладиган 71,4 минг тонна сутнинг атиги 7,6 фоизи қайта ишланади. Ўқув-ишлаб чиқариш ҳудудларини ташкил этиш орқали шаҳарчада ишсизликни камайтирса бўлади.

Гелиоколлектор ва қуёш панелларини ўрнатиш бўйича Сурхондарё вилоятида йилнинг тахминан 320 куни қуёшли бўлади. Вилоятда 547 мингта уй хўжалиги ва 31 мингта улгуржи истеъмолчи бор. Сўнгги 5 йил давомида электр энергияси истеъмоли 22,6 фоизга ошган. 

МҲТИ томонидан ўтказилган сўров тадбиркорлик субъектларининг 30,9 фоизи ўз биносига қуёш панеллари ёки коллекторларини ўрнатганини кўрсатди. Респондентлардан 65,2 фоизининг қайд этишича, қуёш технологияларидан фойдаланишдаги асосий тўсиқ бу улар нархининг баландлигидир. Соҳани ривожлантириш учун қуёш технологиялари бўйича таълимни кучайтириш, кафолат хизматини яхшилаш, стандартлар ва сертификатлар тизимини жорий қилиш, зарур ускуналарни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лозим.

Чўл-дашт ҳудудларидаги бўш ерлардан оқилона фойдаланишга асосан Сурхондарёда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 324 минг гектар қумли, чўл-дашт, тепалик ва жарлик, тупроқ-тўкилма, тошлоқ ва адир ерлар мавжуд. Деградацияга учраган яйловларни тиклаш ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларнинг иқлимига хос ўсимликларни экиш орқали ўтлоқлар ҳамда чорва моллари сонини кўпайтириш мумкин. Шу мақсадда, Ангор, Шеробод ва Термиз туманларидаги чўл-дашт майдонларининг қумлоқ тупроқларида қора саксовул (ҳосилдорлиги 57 ц/га), черкез, селин, қандим (18 ц/га) ҳамда Ўзбекистоннинг қумлоқ жойлари учун мос келадиган фитомелиорант ўсимликларни экиш ва 5 минг бош қўй-эчки отарчилик фермаларини барпо қилиш мақсадга мувофиқ. Бунинг натижасида майда шохли чорва моллари сони қўшимча 100 минг бошга ортади ва 50 мингта янги иш ўрни яратилади. 

Чарм саноатини ривожлантириш бўйича Сурхондарё вилоятида 1 миллионта йирик шохли қорамол бор. 2023 йил мазкур салоҳиятдан унумли фойдаланиш мақсадида вилоятнинг Ангор туманида йиллик 1,2 миллион квадрат метр ҳажмдаги терини қайта ишлаш қувватига эга замонавий кластер ишга туширилди. Галдаги муҳим вазифалардан бири бу – чарм саноатини ривожлантириш акселераторини йўлга қўйишдир. Бунинг учун ишлаб чиқишга халқаро экспертларни жалб қилиш, ходимлар малакасини ошириш, истиқболли лойиҳаларни танлаш ва экпортчиларга молиявий ёрдам кўрсатиш зарур. 

МҲТИ таҳлилича, Сурхондарё вилоятининг тарихий, маданий ва туристик салоҳиятини оммалаштириш, вилоятга салоҳиятли кадрларни жалб этиш, доривор ўсимликлар билан даволашни оммалаштириш, фойдали қазилма конларини самарали ўзлаштириш имкониятлари ҳам юқоридир.

Н. Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарё қандай ривожланади?