Мамлакатимизда инсон қадри ва халқ манфаати ҳамма нарсадан устун экани янгиланган Конституциямизга чуқур сингдирилиб, бу ёндашув ҳаётимизнинг миллий қадрияти даражасига кўтарилди. Инсон қадрини юксалтириб, уларга муносиб турмуш шароитини яратиш, муаммоларини ечиш давлат ҳокимияти органларининг муҳим вазифаси бўлиб қолди. Энг муҳими Бош қомусимиз юртимиз ва халқимизнинг обод, фаровон ҳаётини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлиб, жамиятнинг ишончли кафолатига айланди.

Яшаш шароити бирмунча оғир бўлган ҳудудлардаги юртдошларимизнинг қадр-қимматини улуғлаётган “Обод хонадон– обод кўча– обод маҳалла” мезонлари ҳам уларнинг муносиб ҳаёт тарзи ва фаровон келажагини яратишга хизмат қилмоқда. Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган йирик ҳажмдаги ишлар бунга яққол далилдир.

Бойсун туманидаги Дуоба маҳалласи олис ва тоғли ҳудудда жойлашган. Эътибордан бироз четда қолган маҳалланинг “Обод хонадо н– обод кўча– обод маҳалла” мезонлари асосида янгиланаётгани одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига пуҳта замин ҳозирлаётир.  

Туман марказидан 35-40 километр олис тоғли ҳудуддаги 553 та оилада  2 минг 519 нафар аҳоли яшайди. Бу маҳаллада шу йил сентябрь ойидан “Обод хонадон–обод кўча– обод маҳалла” мезонини жорий этишга киришилди. Дастлаб ҳудудга олиб борувчи 32 километр тоғ йўлини таъмирлаш бошланди. Бунинг учун йўллар текисланиб, тош-шағал қоришмаси ётқизилди. Йўлларнинг сел зарар келтирган жойлари ва қирғоқлари мустаҳкамланиб қувурлар ўрнатилди, бетон ишлари амалга оширилди. Шу пайтгача фақат “УАЗ” ёки йўлтанламас автомашиналар ҳаракатланган йўлда энди бошқа турдаги енгил автомашиналарнинг қатнаши учун катта имконият яратилди. Қайроқ, Теракли, Дуоба, Гуматак қишлоқларининг 7 километр ички йўлларига тош-шағал ётқизилиб, таъмирланди.  

Бу ҳудудлар бугун улкан бунёдкорлик майдонига айланган. Албатта, бу ишлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Катта маблағ ва ишчи кучи сарфланмоқда. Мақсад битта–аҳолининг тинч, хотиржам ва обод турмушини таъминлаш. Шундай эзгу мақсадда Дуоба маҳалласи ҳам атрофлича ўрганилиб, амалга ошириладиган ишларнинг “йўл харитаси” белгилаб олинди. Шунга мувофиқ 17- мактабга 180 ўринли қўшимча бино қурилмоқда. Бундан 42 йил аввал қурилиб, ўта таъмирталаб ҳолга келиб қолган “Қўрғонча” ҳудудий бўлимининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи филиали ўрнига 50 қатновли янги замонавий бино барпо этилаётир. Қурилганига 40 йил бўлган маҳалла фуқаролар йиғинининг эски биноси мукаммал таъмирланиб, замонавий қиёфада бўй кўрсатди. Гуматак қишлоғидаги 53- мактаб ҳудудига Workaut ўрнатилди. Пастки Дуоба қишлоғидаги 58- мактаб учун 80 ўринли қўшимча  бино қуриб, фойдаланишга топширилди.  

Маҳаллада суюлтирилган газ баллонларини сақлаш учун сервис маркази қурилиб, тоғли қишлоқлар аҳолисини қиш фаслида газ баллон билан таъминлаш билан боғлиқ катта муаммо бартараф этилди. Гуматак қишлоғига ўрнатилган қуввати 160 кВали янги трансформатор, Қайроқ қишлоғига ўрнатилган 20 дона электр симёғочи одамларнинг электр таъминотини яхшилади. Аҳоли хонадонлари тартибга келтирилиб, йўл ёқасидаги хонадон деворларини оқлаш, фасад қисми ҳамда ҳовлиларнинг сим тўрларини янгилаш ишлари амалга оширилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва хонадонлари таъмирталаб 15 хўжаликка қурилиш материаллари етказиб берилиб, уй-жойларини таъмирлашга кўкмаклашилди. Маҳалла ҳудудидаги “Дуоба” қабристони ободонлаштирилиб, тобутхона, ҳовуз ва таҳоратхона қурилди.

Узун туманидаги Янги йўл маҳалласида олиб борилаётган ишлар ҳам кўча ва хонадонлар қиёфасини ўзгартириб, ҳудуд чиройига чирой қўшмоқда.

Маҳаллада 1,5 километр йўлга асфальт, 0.3 километрга шағал ётқизилди. Иккита электр трансформатор таъмирланди. 90 та симёғоч устун темир-бетон устунга алмаштирилди.71 та тунги ёритиш чироғи ўрнатилди. Эскирган газ қувурлари таъмирланди. Аҳолига 55 тонна ва ижтимоий соҳа объектларига 90 тонна кўмир етказиб берилди. Қарийб бир километр ичимлик суви тармоғи янгидан тортилиб, ичимлик суви иншооти таъмирланди. Сайлгоҳ, Workout майдончаси, мини стадион барпо этилди. Кўча ва ариқлар, қабристонлар ободонлаштирилди. 127 фуқаронинг бандлиги таминланди. 4 киши тадбиркорлик фаолиятини бошлади. 650 метр узум воиш қилинди. Маҳаллада ўтказилаётган турли маданий-маърифий тадбирлар, спорт беллашувлари ҳам ёшу кексага бир олам қувонч улашаётир.

Бандихон туманидаги Лимонзор маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча–обод маҳалла” мезони доирасида маҳалла идораси учун янги бино қурилиши қизғин давом этмоқда. Уй-жойи таъмирга муҳтож ва ўта оғир шароитда яшаётган 122 оиланинг хонадонлари жорий ва капитал таъмирлаб берилмоқда. Хонадонларга 14 тонна кўмир етказиб берилди, 8 километр ички ариқ ва зовурлар тозаланди. 23 та кўчада тозалаш – ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 2,9 километр узунликдаги янги электр тармоғи тортилди, 40 та симёғоч устун бетон устунларга алмаштирилди, 85 та янги қўшимча темир-бетон устун ўрнатилди. Вақтинча ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланмоқда.  

Музработ туманидаги Боғи эрам, Шўрчи туманидаги Хушчекка маҳаллаларида олиб борилаётган кенг қамровли ишлар ҳам ҳудудларни янада кўркам, обод масканга айлантириб, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига қулай имкониятни юзага келтираётир. Буларнинг барчаси Бош қомусимизда белгилаб қўйилган янги нормалар ҳаётга изчил тадбиқ этилаётгани ва ижтимоий адолат тамойиллари жорий қилинаётганининг амалдаги ифодасидир.  

Абдулҳаким Эшмуратов,  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарё маҳаллалари обод бўлмоқда