ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш борасидаги тегишли қарорига кўра, 2023-2026 йиллар давомида Кадастр агентлиги органлари ўлчаш воситалари, замонавий компьютер техникаси, дастурий таъминот ва бошқа техникалар билан таъминланиши кўзда тутилган.
[gallery-16582]
Асосий кўрсаткичлар юзасидан бу йил электрон тахометр, GPS приёмникларининг 3 хил русуми, “Kolida” русумидаги ТС-07 электрон тахометр 2 тўплам, GN приёмник 8 тўплам, GPS приёмник 9 тўплам электрон геодезик ўлчов воситалари харид қилинган. Кадастрнинг асосий фаолияти - ер ўлчови ва ҳисобини аниқ таҳлил қилиш техник ускунанинг энг сўнг русуми билан эндиликда Сурхондарё вилоятининг барча туман (шаҳар) филиаллари ходимлари ҳам таъминланди.
Соҳа ходимларига техникаларни топшириш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кадастр тизими ходимлари иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, замонавий ўлчов воситалари - GPS приёмник (база-ровер) CHSNAV I90 воситасини алоҳида-алоҳида ишлатиш ҳам мумкин, интернет алоқаси бўлмаган ҳудудларда биргаликда ишлатилади. Интернет алоқаси бўлган ҳудудларда эса иш ҳажмидан келиб чиқиб, доимий ишлаб турган пунктларга (станцияларга) боғлаган ҳолда алоҳида ўзини ҳам ишлатиш мумкин. Leisa ТС-07 русумдаги электрон тахометр эса анча қулай ва замонавий ўлчов воситаси ҳисобланиб, асосан объектлар қурилиши бошланишидан битгунига қадар ишлатилади. Сўнгги русумдаги яна бир ўлчов воситаси “Stek” компаниясига тегишли Stek Esv1 ҳам худди юқорида айтилганидек, базани интернет алоқаси яхши бўлиб, иш ҳажми кўпайган вақтларда алоҳида алоҳида ҳолда доимий ишлатиш мумкин. “Kolida” русумли ўлчов воситаси ўзи алоҳида ровер сифатида харид қилинган. Бугунги кунда ҳудудда ўрнатилган доимий равишда ишлаб турувчи ЖНС станцияларга боғланган ҳолда, интернет алоқаси яхши бўлган ҳудудларда спутник орқали уланиб ўлчов ишларини амалга оширади. Бу ҳам сўнгги моделдаги замонавий геодезик ўлчов воситаси ҳисобланади. Янги техникаларнинг ишлаш қуввати кўп вақтга етиши, ҳар қандай об-ҳаво ҳолатида ва интернет алоқаси паст ёки умуман йўқ бўлган ҳудудларда ҳам ишлаши билан олдинги техникалардан фарқ қилади. Бу эса соҳа ходимларининг ишини сезиларли даражада енгиллаштиришга ёрдам беради.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА