Ижтимоий тармоқда ногиронлиги бор сурхондарёлик юртдошимизнинг айрим идораларда пандус барпо этилмагани учун имконияти чекланган шахс ёрдамга кимнидир чақиришга мажбур бўлишини ёзганига кўзим тушди.

Постни ўқидиму, дунё тараққиёт сари илдам одимлаётган бизнинг асримизда ногиронлиги бор шахслар учун биноларда лифт, пандус, серқатнов транспорт йўлларида овозли светафор каби воситаларга, махсус пиёдалар йўлакчаларига кўпроқ эҳтиёж сезилаётганини янада кенгроқ англагандек бўлдим. Жанубдаги воҳа инклюзив ривожланишдан ортда қолибдими, деган хаёлга ҳам бордим. Ўтган йил вилоятдаги масъул раҳбарлар иштирокида ногиронлиги бор инсонларнинг эмин-эркин ҳаракатланиши учун яратилаётган қулайликлар муҳокама этилган йиғилиш ва унда белгилаб олинган вазифалар эсимга тушди. Кўз олдимда кейинги йилларда ногиронлиги бор ватандошларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб, тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар гавдалана бошлади.  

Аслида халқимиз азалдан ногиронлиги бор, эҳтиёжманд маҳалладошига моддий-маънавий кўмак бериб, ҳаётга интилишини оширишни, жамиятга ишонч ҳиссини уйғотишни юксак қадрият, деб билади. Уларнинг орзу-истакларини руёбга чиқариб, ҳуқуқларини таъминлаш ҳам эзгу амаллардан бири саналади. Бироқ ўтган тузумда қурилган биноларда ногиронлиги бор инсонлар учун мослашувлиликни таъминлаш эътибордан четда қолгани учун биноларга пандус ўрнатилмаган. Шу сабабли эндиликда янги қурилган кўп қаватли бинолар пандусли, эскилари пандуссиз бўлиб қолди.  

Ижтимоий тармоқда тилга олинган биноларнинг ҳам айримлари шўролар даврида, баъзилари мустақилликнинг илк йилларида қурилганию, бу идораларнинг кириш қисмида фуқароларни қабул қиладиган хоналар барпо этилиб, ногиронлиги бор инсонларнинг ҳаракатланиши учун ҳам қулайлик яратилгани ва яратилаётгани ҳисобга олинса, воҳада инсон қадрини улуғлашга бирдек эътибор қаратилаётгани намоён бўлади.  

Мамлакатимизда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ эндиликда бу тоифадаги фуқароларнинг ҳаракатланиши учун нафақат замонавий шароитлар балки, уларнинг одил судловдан фойдаланиш, сайлаш ва сайланиш, референдумда иштирок этиш, шунингдек, таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш учун ҳам қўшимча қулайлик яратилди.

Президентимизнинг 2024 йил 18 июлдаги “Ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам бу борадаги ишлар кўламини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Шунга мувофиқ Сурхондарё вилоятида ҳам махсус пандуслар барпо этилмоқда. Равон пиёдалар йўлакчалари қурилаяпти. Серқатнов йўлларда кўзи ожиз фуқаролар учун овозли светофорлар ўрнатилаётир. Бу светафорнинг қулайлиги шундаки, ногиронлиги бор инсонлар йўлдан ўтишда махсус тугмани босиб, йўл очилганини овозли белги орқали билиб олади. Кўзи ожиз инсон ҳам, мобил аравада ҳаракатланувчи шахслар ҳам йўлни кесиб ўтишда эмин-эркин ҳаракатланади.

¬–Бу турдаги светафорлар бизнинг йўлларда бехавотир ҳаракатланишимизга хизмат қилмоқда,– дейди мобил аравадан фойдаланадиган Зуҳра Ҳасанова.¬ –Пандуслар орқали жамоат жойларига бемалол кириб борамиз. Бундай имконият бизнинг ҳаётга ишончимизни оширмоқда. Жамиятда фаол бўлишга ундаяпти. Бундай муҳит биз учун ўқиш, меҳнат қилиш ва жамиятга нафимиз тегишига имкон яратмоқда.  

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, ўтган йили Термиз шаҳридаги Алишер Навоий кўчаси танлаб олиниб, унинг 1 минг 400 метр қисмида сариқ рангли йўлакча бунёд этилди. Ҳудуддаги серқатнов чорраҳаларга 8 та овозли светофор ўрнатилди. Жорий йилда бу ишлар давом эттирилиб, Ҳаким Термизий кўчасининг 2 минг 200 метр қисми ногиронлиги бор инсонлар учун мослаштирилмоқда. Бундай хайрли ишлар вилоятнинг Денов, Шўрчи ва Узун туманларида ҳам олиб борилмоқда. Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг йўлаклари ва лифтлари кўзи ожизлар учун мослаштирмоқда. Давлат ташкилотларининг кириш қисмида сариқ йўлаклар ташкил этилиб, брайл алифбоси мосламаси кўрсаткичли бино хариталари ташкил этилмоқда. Бу борада амалга оширилаётган ишларни назорат қилаётган ижтимоий инспекция мутасаддиларининг айтишича, бу йил воҳада қайта таъмирланаётган, янгидан қурилаётган 35 та умумтаълим мактаби, 27 та мактабгача таълим ташкилоти, тўртта соғлиқни сақлаш муассасаси, битта ихтисослаштирилган мактаб-интернат биноси ва бешта "Янги Ўзбекистон" массиви кўчаларининг лойиҳа смета хужжатлари давлат дастури доирасида ишлаб чиқилиб, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай мухит яратилаяпти. Бу иншоотларда ҳам техник шартларнинг бажарилишини ижтимоий инспекциянинг вилоят бошқармаси мутахассислари назорат қилмоқда.

Вилоятда эшитишда муаммоси бор, кўзи ожиз ёки аравада ҳаракатланувчи инсонлар эътиборга олиниб, яратилаётган бу қулайликлар ҳудуд инклюзив ривожланиш йўлида далил одим ташлаётганига яққол мисолдир. Энди жамоат жойлари ва йўлларда соғлом инсонлар билан бирга ногиронлиги бор шахслар ҳам тўсиқсиз муҳитда ҳаракатланаётгани эътиборга сазовордир.  

Термиз шаҳридаги Тупроққўрғон маҳалласида яшайдиган иккинчи гуруҳ ногирони Беҳруз Бозоров бундай янгиланишлар унинг кундалик ҳаракатланишидаги муаммоларга чек қўйганидан жуда мамнун.

¬ –Шу пайтгача кўчаларда ҳаракатланиш мен учун жиддий масалалардан бири эди, – ¬дейди Беҳруз Бозоров.–¬ Чунки, ҳозиргидек қулайлик йўқ эди.  Йўлаклар қурилмагани, светафорларда овозли сигналлар йўқлигидан андак азият чекардим. Шукрлар бўлсинки, бугун вилоят марказида юз бераётган ўзгаришларда бизни ҳам унутишмаяпти. Барча замонавий шароитлар яратиб берилмоқда. Бу қулайликлардан меҳр ҳиссини туйиб, кўнглимиз кўтарилмоқда.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ногиронлиги бор инсонлар учун барпо этилаётган бундай қулайликлар уларга кўтаринки кайфият улашади. Депрессия, ижтимоий чекланиш ва руҳий тушкунликларни камайтиради. Улар атрофидаги муҳитнинг унга мослашаётганини ҳис этса, ҳаракатлари илдамлашиб, шифо топишга кўмаклашади. Бу ишларнинг барчаси мамлакатимизда одамларнинг бирдек осуда, обод турмуш кечириши учун қулай, эркин, хавфсиз муҳит яратишга қаратилаётган ғамхўрликларнинг амалдаги самарасидир.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарё инклюзив ривожланиш йўлида дадил одимламоқда