Сурхон воҳаси эгарчиларининг бешинчи авлод вакили
ФОТОРЕПОРТАЖ
Эгарчилик – қадимда жуда кенг тарқалган ҳунармандчилик йўналишларидан бири.
Инсоният отдан кенг фойдаланган даврларда бу касб янада ривож топди. Бугунги техника замонида от-уловдан кам фойдаланилсада, бу ҳунар аждодлардан авлодларга мерос сифатида ўтиб келмоқда.
[gallery-11750]
Сурхондарёлик 28 ёшли Аҳлиддин Абдураимов эгарчиликнинг моҳир устасига айланиб улгурган. У машҳур эгарчиларнинг бешинчи авлод вакили. Уста тайёрлаган маҳсулотларга талаб юқори. Нафақат мамлакатимиз, балки, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистонда ҳам чавандозлар ҳунарманд ясаган эгарлардан фойдаланади.
Аҳлиддин Абдураимов “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ўз ҳунари сир-асрорларини ёш авлодга қунт билан ўргатиб келмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА