ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги “Ватанпарварлар” боғида бир гуруҳ чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросими бўлиб ўтди.  

Тадбирда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, мудофаа ишлар бошқармаси, мудофаа вазирлиги жамоатчилик кенгаши вилоят бўлими, Термиз ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи вилоят бошқармалари, кенг жамоатчилик вакиллари, аскарлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.  

Тантанали маросимда Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи, полковник Пўлатжон Сотиволдиев миллий армиямизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг тинч, фаровон ҳаётимизни таъминлашдаги ўрни ҳақида атрофлича сўз юритди. Чақирилувчиларга Ватан олдидаги йигитлик бурчини шараф билан ўташида омад тилаб, улар Амир Темур, Бобур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк аждодларимиз жасоратига содиқ бўлиши учун ишонч билдирди.  

– Бугун ўғлим Собиржон ҳам бошқа тенгдошлари қатори муддатли ҳарбий хизматга йўл олмоқда, - дейди Ангор туманилик Гулчеҳра Қурбонова. – Бу оиламиз учун шараф. Фарзандларимизнинг йигитлик бурчини ўташ учун йўл олаётгани биз, оналарга 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига муносиб совға бўлди.  

[gallery-22148]

Шу куни ўғлонлар Термиз темир йўл вокзалидан тантанали кузатилди.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхон ўғлонлари муддатли ҳарбий хизматга йўл олди