Бу йилги мавсумда Сурхондарё вилоятининг Узун ва Термиз тумани пахтакорлари биринчилардан бўлиб ҳосилни йиғиб олишга киришди.

Жорий йилда вилоятда 1 минг 846 фермер ва пахта-тўқимачилик кластерлари 74 минг 78 гектар майдонга чигит экиб, бир текис ундириб олинган ғўзани мавжуд агротехник тадбирлар асосида парвариш қилди.

Мавсумни тез ва сифатли якунлаш учун 1 минг 786 терим отряди ташкил этилиб, 166 минг 786 теримчи жалб этилмоқда. Уларнинг 66 мингга яқини кластер ва фермер хўжаликлари ишчилари, 92 мингдан ортиғи кўнгилли теримчилардир. Шунингдек, пахта етиштирмайдиган шаҳар ва туманлардан 7 минг 633 ҳашарчининг йиғим-терим мавсумида қўшимча даромад топиш учун иштирок этиши кутилмоқда.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, жорий мавсумда пахтакорлар ҳудудларда хом ашёнинг пишиб етилишига қараб, теримни бошлашга алоҳида эътибор бераётир. Бу ҳосилни тез, сифатли йиғиб олишга, ҳосилнинг исроф бўлишига чек қўйишга қулай имконият яратмоқда. Жумладан, Шўрчи, Шеробод, Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ, Қумқўрғон туманлари 15 августдан, Олтинсой, Сариосиё туманлари 20 ва Денов туманида 24 сентябрдан йиғим-терим қизғин бошлаб юборилади.

Пахта етиштиришда бой тажриба тўплаган воҳа теримчилари бу йил 234 минг 500 тонна пахта хом ашёсини йиғиб олиб, қабул пунктларига топширишни мўлжалламоқда. Бунинг учун зарур шароит яратилиб, ҳосилни пешма-пеш ташиш учун етарли техника воситалари жалб этилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарё вилоятида пахта йиғим-терими бошланди
Жамият
12:07 / 14:09:2019