Сурияда ёнилғи танкери портлади, қурбонлар бор
Суриянинг марказий Хама вилоятида кучли портлаш туфайли камида етти киши ҳалок бўлди, бир неча одам жароҳатланди, дея хабар бермоқда "Irna news".
Маҳаллий Ал-Ихбория телеканали полиция қўмондонлигидаги манбага таяниб, портлаш Дамашқ шимолида, Ҳалобдан жануби-ғарбда жойлашган қишлоқда содир бўлганини маълум қилди.
Расмийлар таъкидлашича, қурбонлар сони ортиши мумкин. Воқеа тафсилоти ўрганилмоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА