Сурияда муваққат ҳукумат ташкил этилиши мамлакат тарихидаги муҳим сиёсий воқеа сифатида эътироф этилди. Муайян жараён 2011 йил бошланган фуқаролар уруши, инқилобий ҳаракатлар ва халқнинг эркинликка интилиши туфайли амалга ошди.

ЎзА мухбири мамлакат янги ҳукуматининг таркиби, асосий вазифаси, бу йўлда дуч келинаётган қийинчиликларни атрофлича муҳокама қилиш мақсадида Тошкент давлат шарқшунослик университети ходими, сиёсий фанлар доктори Ҳабибулло Азимов билан суҳбатлашди.

– Ҳабибулло ака, дастлаб Суриянинг жорий раҳбарияти таркибида кимлар борлиги, уларнинг давлатни тиклашдаги ўрни ҳақида фикрлашсак.

– Сурияда бошқарувни қўлига олган Ҳайъат таҳрир аш-Шом (ҲТШ) ўтиш даври ҳукумати учун муҳим тайинловларни амалга оширди. Амалдорлар таркибига илк бор аёл киши ҳам киритилгани аҳамиятли. Бу воқеа 19 декабрь куни Дамашқда минглаб одамлар бошқарув тизимида хотин-қизлар иштироки ҳам таъминланадиган дунёвий-демократик давлат тузиш талаби билан чиққан норозилик намойишидан сўнг юз берди. Ойша Дибс мамлакатда юқори лавозимга тайинланган биринчи аёл бўлди.

– У хотин-қизлар билан боғлиқ ҳуқуқий, ижтимоий, маданий ва сиёсий масалаларни ҳал этадиган бўлимга бошчилик қилади, – дейилган маъмуриятнинг сиёсий масалалар бўлими 2024 йил 20 декабрда ижтимоий тармоқ орқали тарқатган хабарда.

Ойша хоним Туркияда ҳам яшаб, сиёсий фаолият билан шуғулланган.

Ташқи ишлар вазири этиб 2022 йил Истанбулдаги Сабоҳиддин Заим университети магистратура босқичини тамомлаган Асад Ҳасан Ал-Шибоний тайинланди. У аввал ҲТШ тизимида ишлаган, Идлиб маъмурияти сиёсий масалалар бўйича бўлими раҳбари бўлган.

2024 йил 21 декабрь куни мамлакатдаги мавжуд қуролли гуруҳлар вакиллари билан ўтказилган йиғилишда бирлашган армия тузиш масаласи кўтарилди. Шу учрашувдан сўнг “ягона муассаса” таркибида бирлашиш, тегишли тузилмани Мудофаа вазирлиги назоратига бериш маъқулланган. “Reuters” ахборот агентлиги ёзишича, Абу Ҳасан Ал-Ҳамавий номи билан ҳам танилган Мурҳаф Абу Қасра мудофаа вазири курсисини эгаллади. Бу хабар араб матбуотида ҳам пайдо бўлди. Қатарнинг Ал-Жазира телевидениеси ахборотида у аввалроқ ҲТШ бош қўмондонларидан бири сифатида фаолият юритгани, Асад режимини ағдарган мухолиф коалиция етакчиларидан бири экани таъкидланган. Қасра ҳам Туркияга яқин шахс ҳисобланади.

– Сизнингча, муваққат ҳукумат олдида турган асосий вазифа нима?

60 йиллик Баас режими бошқаруви ва 13 йилдан ортиқ давом этган фуқаролар уруши натижасида Сурия иқтисодиёти фалаж аҳволга келиб қолгани маълум. Демак, янги раҳбарлар вазиятни тезроқ ижобий томонга ўзгартиришлари лозим. Айни жараёнда ҳудудий яхлитликни таъминлаш, мамлакат ичидаги турли қуролли гуруҳларни назоратга олиш, яшаш манзилини ташлаб кетган аҳолини қайтариш, янги уйлар қуриш ва мавжудларини тиклаш, мамлакат иқтисодиёти таянчи бўлган нефть-газ соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш муҳим.

– Суриядаги вазиятни халқаро ҳамжамият қандай баҳоламоқда?

– Муваққат ҳукумат таркибидаги шахслар таржимаи ҳолига назар солсак, масалан, Президент вазифасини бажарувчи Аҳмад Аш-Шараъ ва етакчиларнинг аксари бир вақтлар халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатлар томонидан террорчи сифатида қабул қилинганига гувоҳ бўламиз. Бинобарин, энди янги бошқарув тизими билан бир неча давлат раҳбарлари турли даражадаги учрашувлар ўтказмоқда. Қўшма Штатлар Аҳмад Аш-Шараънинг боши учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилинган қарорини бекор қилди. Кўриниб турибдики, Сурия муваққат ҳукумати билан нафақат минтақа, балки АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари ҳам яқин мулоқат олиб бориш истагида.

– Бу йўлда қандай тўсиқлар учраши мумкин?

– Асад режими ағдарилгач, мамлакат ичидаги турли муаммоларни ҳал этиш устувор мақсад бўлиб қолмоқда. Бугун Сурия учун энг долзарб масала бутун мамлакат бўйлаб тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш. Айни пайт аввалги режимдан азият чеккан аҳоли ва ўша давр ҳукумати тарафдорлари қарама-қаршилиги кучаймоқда. Муаммолар сирасига қўшни мамлакатлар, жумладан Исроил билан ҳудудий низо, мазҳабий қарама-қаршилик, мамлакат ичидаги курдлар билан муносабатни ҳам қўшиш мумкин.

Мусулмон Зиё суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурияда янги давр бошланди