Сурияда эронлик ҳарбий ҳалок бўлди
Эрон Исломий инқилобни қўриқлаш корпуси ҳарбий хизматчиси Абулфазл Сарлак 10 май куни Сурияда ҳалок бўлган.
Эрон Исломий инқилобни қўриқлаш корпуси ҳарбий хизматчиси Абулфазл Сарлак 10 май куни Сурияда ҳалок бўлган. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикасининг “IRIB” телерадиокомпанияси хабар тарқатган. Фалокат сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
Март ойида Эрон оммавий ахборот воситалари мамлакатнинг юқори мартабали ҳарбий мулозимларидан бири, бир муддат Пальмирдаги ҳарбий қисмларни бошқарган Фарход Дабирианнинг ҳалокати тўғрисида ҳам маълум қилишганди.
Теҳрон расмийлари эътирофича, Суриядаги Эрон ҳарбийлари ҳамкасбларини терроризмга қарши курашда фақат консультатив кўмак, яъни маслаҳат бериш орқали қўллаб-қувватлашмоқда.