Сурия ташқи ишлар вазири вафот этди
Сурия бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Валид Муаллим вафот этди, деб хабар берди САНА давлат агентлиги вазирлик манбасига таяниб.
"Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Валид Муаллим вафот этди", — дейилади агентлик тарқатган хабарда.
Хабарда айтилишича, Муаллим 79 ёшда бўлган.
ЎзА