Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 23-турини бугун, 25 сентябрь куни “Насаф” ва “Хоразм” жамоалари ўртасидаги учрашув бошлаб беради.

Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионида ўтказиладиган ушбу учрашув соат 20:15 да старт олади. Ўйинни Рустам Чориев бош ҳакам сифатида ўтказади. Унга қанотларда Сардор Ҳакимов ва Акмал Ғиёсов ёрдам берса, уларни Виктор Серазитдинов назорат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда миллий чемпионатимизда “Насаф” 49 очко билан пешқадам бўлиб турибди. “Хоразм” эса 20 очко тўплаган ҳолда 15-ўриндан жой олган. Дарвоқе, ушбу жамоаларнинг бу йилги мавсумдаги илк ўйини 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган эди.

Миллий чемпионатимизнинг 23-туридан ўрин олган бошқа учрашувлар билан қуйида танишасиз:  

26.09.2025:  "Андижон" – ОКМК;

27.09.2025: "Навбаҳор" – "Қизилқум";

28.09.2025: "Қўқон-1912" – "Бунёдкор";

29.09.2025: "Динамо" – "Шўртан", "Пахтакор" – "Сурхон";

30.09.2025: "Машъал" – "Бухоро",  "Сўғдиёна"  – "Нефтчи".

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлиганинг 23-тури Қаршида бошланади