Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 22-турини “Сурхон” – “Машъал” жамоалари баҳси бошлаб берди. Термиз шаҳридаги “Surxon Arena” стадионида ўтган мазкур клублар учрашувида ҳисоб очилмади. Натижада "Сурхон" очколар сонини 25 тага етказиб олди. "Машъал"да эса 22 очко бор.
Миллий чемпионатимизнинг навбатдаги кунида иккита ўйин бўлиб ўтади. Дастлаб, ОКМК – “Бунёдкор” баҳси бошланса, Ғузордаги "Марказий" стадионида “Шўртан” – “Пахтакор” жамоалари ўйнайди.


Шу ўринда, “Шўртан” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги ўйинлар статистикасига назар ташласак. Чемпионатда клублар ўзаро 25 бор тўқнаш келган. Унда "Пахтакор" 20 та ғалабани қўлга киритган бўлса, 2 дуранг қайд этган ва 3 марта мағлубиятга учраган. Пойтахтимиз клуби ушбу беллашувларда рақиб дарвозасига 64 гол уриб, 20 тўп ўтказиб юборган.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА