Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” — “Насаф” жамоалари баҳси 0:2 ҳисобида ўз якунига етди.

Қўқон шаҳрида ўтган ушбу учрашувдаги голларга Стефан Чолович ва  Ҳусайн Норчаев муаллифлик қилди. Шу тариқа “Насаф” ўз ҳисобидаги очколарини 22 тага етказиб олди. “Қўқон-1912” эса 12 очко билан қолди. Пойтахтимиздагии “Жар” стадионида ўтказилган "Бухоро" ва "Динамо" клублари баҳси 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Натижада “Бухоро”нинг очколари 7 тага етган бўлса, “Динамо” жамоаси ўн тўққизинчи очкосига эга чиқди.  

Ва ниҳоят 10-турга келиб “Шўртан” ўз майдонида ғалабани қўлга киритди. Ғузордаги “Марказий” стадиони “Андижон”га қарши ўтган ўйинда мезбонлар  1:0 ҳисобида ғолиб бўлди. Мазкур учрашувдан сўнг “Шўртан” жамоаси 5 очкога эга бўлди. “Андижон” эса 9 очко билан қолди.

Бугун, 18 май куни  “Қизилқум” — “Пахтакор”,  “Хоразм” — “Машъал” ва  “Бунёдкор” — “Навбаҳор” жамоалари ўртасида 10-тур учрашувлари давом эттирилади.

Дастлаб ушбу учрашувлар орасида соат 21:00да Навоийдаги "Ёшлар" стадионида бошланадиган "Қизилқум" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйин ҳақида қисқача маълумот бериб ўтишни лозим кўрдик.  

Чемпионат доирасида ушбу жамоалар 50 та учрашувда майдонга тушган. Унда 41 маротаба "Пахтакор" ғолиб келган бўлса, 7 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 2 марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 137 гол урган пойтахт жамоаси ўз дарвозасидан 32 тўп олиб чиққан. Навоийдаги 25 учрашувда 20 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият қайд этилган. Клубларнинг ўзаро ўйинардаги энг йирик ҳисоб  2007 йии Навоийда ўтган беллашувида қайд этилган. Ўша учрашувда "Шерлар" мезбонлар устидан 11:0 ҳисобида зафар қучган.

Энди эса Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 19:00 да ўтадиган  “Бунёдкор” — “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўзаро ўйинлар статистикасига назар ташлаймиз.

Иккала клуб шу кунга қадар миллий чемпионатимиз доирасида жами 38 бора тўқнаш келган бўлиб, мазкур учрашувларда жами 21 марта пойтахт клуби ғалаба қозонган бўлса, Наманган шаҳри бош жамоаси 9 та баҳсда зафар қучган. Қолган 8 та беллашув дуранг билан якунланган.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлиганинг 10-тури кутилмаган натижаларга бой ўтмоқда