Суперлигада “Нефтчи” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари пешқадам
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун Coca Cola Суперлигаси доирасида “Пахтакор” — “Қизилқум” учрашуви билан 5-тур ўйинлари ниҳоясига етди.
Пойтахт футбол клубининг 1-голига Аббос Файзуллаев муаллифлик қилди. 2-гол Азиз Турғунбоев номига қайд этилган бўлса, “Пахтакор”нинг сўнгги голини Драган Черан киритди. Навоий клубидан Виктор Мбаома жавоб тўпини киритди: “Пахтакор” – “Қизиқум” 3:1.
[gallery-11372]
Тур натижалари билан таништирамиз: “Турон” – “Олимпик” 0:1, “Бухоро” – “Бунёдкор” 0:2, “Сўғдиёна” – “Металлург” 2:2, “Андижон” – “Нефтчи” 0:2, “ОКМК” – “Навбаҳор” 2:1, “Насаф” – “Сурхон” 3:2, “Пахтакор” – “Қизилқум” 3:1.
Футбол бўйича олий лига жамоалари ўртасида ўтаётган мамлакат чемпионати баҳсларида Фарғонанинг “Нефтчи” ҳамда Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клублари карвонбошилик қилмоқда. Иккала жамоа ҳам 5 та ўйиндан 13 тадан очко тўплаган. 3-ўринни эса Олмалиқнинг “ОКМК” жамоаси 10 очко билан эгаллаб турибди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА