Хабарингиз бор, ФИФА кунлари сабабли футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида 11-тур якунланганидан сўнг қисқа муддатли танаффус эълон қилинган эди.

Бугун, 13 июнь куни Суперлиганинг 12-тур учрашувлари старт олади. Мусобақанинг ушбу турини “Қўқон-1912” — “Машъал”, “Бухоро” — “Андижон” учрашуви бошлаб беради.

Шу ўринда, Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида соат 20:00да старт оладиган “Бухоро” ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасидаги ўзаро ўйинлар статистикаси ҳақида тўхталиб ўтишни лозим кўрдик.  

Шу пайтга қадар “Бухоро” ва “Андижон” жамоалари 50 маротаба майдонда тўқнаш келган. Ушбу баҳсларда “Бухоро” 21 марта ғалаба қозонган бўлса, “Андижон” ҳисобида 16 та ғалаба бор. Қолган 13 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган. Умумий голлар нисбати — 80:66, бухороликлар фойдасига. Жамоалар сўнгги бор 2023 йилги мавсумда тўқнашган. Андижонда ўтган беллашувда “Андижон” 2:1, Бухородаги ўйинда эса 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” — “Машъал” учрашуви ҳақида ҳам айрим фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 12-турдан ўрин олган мазкур учрашувни Ғайрат Жўраев бошқариб боради. Унга қанотларда Ислом Носиров ва Расул Фозиловлар ёрдам беради. Захира ҳаками этиб Исроил Имомназаров тайинланган.

Ўзаро ўйинлар тарихига назар ташласак, жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 22 марта тўқнаш келган. Бу ўйинларда "Қўқон-1912" 9 та, "Машъал" эса 7 та ғалаба қозонган бўлса, 6 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати "Машъал" фойдасига 28/26.  

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Суперлига жадвалида “Андижон” "Қўқон-1912", "Машъал" бир хил 12 очко жамғариб, 10-12-ўринларда бормоқда. “Бухоро” эса 8 очко билан 15-поғонадан жой олган.

Суперлиганинг ушбу турида қуйидаги баҳслар бўлиб ўтади:

14 июнь:  “Бунёдкор” – “Пахтакор”,  ОКМК – “Шўртан” “Қизилқум” – “Сўғдиёна”;

15 июнь:  “Хоразм” – “Динамо”,  “Насаф” – “Навбаҳор” “Сурхон” – “Нефтчи”;

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлигада 12-тур учрашувлари бугун старт олади