Суперлига: “Сўғдиёна” ўз майдонида енгилди
Ўзбекистон Суперлигаси 23-турини якунлаб берувчи "Сўғдиёна" – "Нефтчи" ва "Машъал" – "Бухоро" учрашувлари ўз ниҳоясига етди.
Жиззахда ўтказилган, "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" учрашуви 0:1 ҳисобида ўз якунига етди. Мазкур учрашувдаги ягона голга Жамшид Искандеров муаллифлик қилди. "Машъал" – "Бухоро" тўқнашувида ҳисоб очилмади.

Шу тариқа, мазкур турда қайд этилган натижалардан сўнг "Насаф" 52 очко билан Суперлига пешқадами сифатида қолди. "Нефтчи" эса сафардаги муҳим ғалабадан сўнг 48 очко билан иккинчи, "Пахтакор" 43 очко тўплаб, учинчи ўриндан жой олди. Жадвалнинг кучли бешлигини "Динамо" 41 ва ОКМК 40 очко билан якунлади.

Ўзбекистон чемпионатининг 24-тур ўйинлари 3-5 октябрь кунлари ташкил этилади. Унда қуйидаги баҳсларга гувоҳ бўламиз:
3 октябрь: "Хоразм" — "Навбаҳор", ОКМК — "Қўқон-1912";
4 октябрь: "Сурхон" — "Динамо", "Бухоро" — "Пахтакор", "Бунёдкор" — "Насаф";
5 октябрь: "Шўртан" — "Сўғдиёна", "Нефтчи" — "Андижон", "Қизилқум" — "Машъал"

Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА