Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 11-тури бугун, 26 май куни “Машъал” — “Бунёдкор” жамоалари баҳсидан сўнг ўз якунига етади.

Куни кеча мазкур тур доирасида 3 та ўйин ўтказилди. Жумладан, "Динамо" ўз майдонида "Қизилқум" клубини 3:2 ҳисобида енгди. Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионида ўтказилган водий дербисида "Навбаҳор" 3:0 ҳисобида "Қўқон-1912" жамоасини таслим қилди.  

Пойтахтимиздаги “Жар” стадионида ўтказилган "Пахтакор" – "Хоразм" жамоалари баҳси кескин ва муросасиз ўтди. Учрашувнинг 5-дақиқасида Темур Исмоилов гол уриб, “Хоразм”ни олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг, “Пахтакор” футболчилари ўйин тизгинини қўлга олгунча бироз вақт ўтган бўлса-да, жамоа ҳужумчиси Игорь Сергеев 24-дақиқада Башар Ресан томонидан узатилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.  

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур гол Игорь Сергеев учун Суперлигада "Пахтакор" сафида урилган 110-голи бўлди. Натижада И.Сергеев жамоада энг кўп гол урган футболчига айланди. Дарвоқе, айни дамда Игорь Суперлигада 11 та ўйинда 9 та гол уриб, тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда.

Танаффусдан кейин Башар Ресан, Иброҳим Ибрагимов, Игорь Сергеев ва Ҳожиакбар Алижонов рақиб жамоаси дарвозаси томон бир неча уринишлар амалга оширди. Бироқ бу ҳаракатлар ноаниқ чиқди. 90+8-дақиқада Ҳ.Алижонов дарвоза олдига тўпни оширди, ушбу узатмани бартараф этишни мақсад қилган “Хоразм” жамоаси аъзоси Владимир Бубанья ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Натижада “Пахтакор” 2:1 ҳисобида “Хоразм” жамоаси устидан ғалаба қозонди.

11-турда қайд этилган ушбу натижалардан сўнг, “Динамо” 22 очко жамғариб, жадвалнинг учинчи поғонасига кўтарилиб олган бўлса, “Навбаҳор” 20 очко тўплаб, лиганинг 4-ўрнига жойлашди. “Пахтакор” эса 18 очко тўплади ва ҳозирча 6-ўринни банд этди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлига: “Пахтакор” ва "Навбаҳор" ғалаба қозонди