Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 10-тури баҳслари ўтказилмоқда. Мазкур турнинг навбатдаги баҳсида «Бунёдкор» — «Нефтчи» жамоалари ўзаро рақобатлашди.
Учрашувда Фарғонанинг «Нефтчи» клуби сафарда ўйин ўтказишига қарамасдан, анча ҳужумкор ўйин намойиш этди ва 3:0 ҳисоби ғалаба қозонди. Бу ғалабадан сўнг «Нефтчи» очколари сонини 17 тага етказиб олган ҳолда мусобақа жадвалининг иккинчи ўрнига кўтарилиб олди.
Бугун, 2 июнь куни «Насаф» – «Локомотив», «Андижон» – «Пахтакор» учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур баҳслардан сўнг Суперлиганинг 10-тур учрашувлари якунланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА