Ўзбекистон Суперлигаси 9-тур учрашувлари давом этмоқда. Бугун, 10 май санасида турнир жадвалидаги етакчи жамоалар майдонга тушади.

Дастлабки баҳсда Суперлиганинг 19 очко билан пешқадами бўлган ОКМК жамоаси сафарда "Қўқон-1912" клубига қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин соат 18:00 да бошланиши белгиланган. Кечки дастурда эса Тошкентда "Жар" стадионида "Пахтакор" ҳамда "Бухоро" жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Беллашув соат 20:15 да старт олади.

Мазкур жуфтликнинг тарихий статистикаси ҳам эътиборга молик: "Пахтакор" ва "Бухоро" шу кунгача 60 бор тўқнаш келишган. Шулардан 44 та ўйин "Пахтакор" фойдасига ҳал бўлган, 7 та учрашувда эса "Бухоро" ғалаба қозонган. Қолган 9 баҳсда дуранг қайд этилган. Умумий тўплар нисбати — 136:38, "Пахтакор" фойдасига.

Бугунги куннинг марказий учрашуви Қарши шаҳрида бўлиб ўтади. Суперлиганинг иккинчи поғонасида жойлашган амалдаги чемпион "Насаф" соат 19:00 да "Бунёдкор"ни қабул қилади. Бу баҳс турнир жадвалидаги ҳолатга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. "Бунёдкор" ғалаба қозонган тақдирда очколари 18 тага етиб, "Насаф" билан тенглашади. Натижа, шунингдек, ОКМК учун ҳам аҳамиятли бўлиб, рақибларининг очко йўқотиши уларнинг етакчиликни мустаҳкамлашига ёрдам беради.

"Насаф" ва "Бунёдкор" Олий лига доирасида 36 марта майдонда учрашган. Ушбу баҳслардан 15 тасида "Бунёдкор", 7 тасида эса "Насаф" ғалаба қозонган. Қолган 14 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Ўтган мавсумда бу жамоалар ўртасидаги икки беллашув 0:0 ва 2:2 ҳисобларида якунланганди. Тўплар нисбати эса — 48:34, "Бунёдкор" фойдасига.

Эслатиб ўтамиз, 9-тур доирасидаги кеча бўлиб ўтган ўйинларда "Динамо" ўз майдонида "Сурхон"ни 1:0 ҳисобида, "Нефтчи" эса сафарда "Андижон" устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлига: Бугун пешқадамлар майдонга тушади