Сунъий интеллект онкологияда қўлланилмоқда
Британиялик шифокорлар ўсма касалликларини эрта босқичда юқори аниқлик билан ташҳислаш мақсадида сунъий интеллектни қўллади. Бу ҳақда Британиянинг “The Guardian” кундалик газетаси хабар бермоқда.
“Lancet eBioMedicine” журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, сунъий интеллектнинг сўнгги модели янги пайдо бўлган аномал ўсмаларнинг саратонга хослиги ёки хос эмаслигини аниқ ташхислаш имконини беради. Технология шифокорларга касалликни тезда аниқлаш ва даволашни бошлашга ёрдам берди.
Эксперимент доирасида шифокорлар ўпкасида янги пайдо бўлган ўсмалар аниқланган 500 га яқин беморнинг компьютер томографияси натижаларидан фойдаланди. Маълум бўлишича, хавфли ўсмаларни AUC усули бўйича ташхислаш аниқлиги 0,87 фоизни ташкил этди. Бунда 1 кўрсаткич идеал деб ҳисобланса, 0,5 камчилик мавжудлигини кўрсатади.
Сунъий интеллект, шунингдек, хавфли ўсмалар пайдо бўлиш хавфи юқори бўлган беморларни аниқлашга ёрдам берди. 22 та ҳолатдан 18 тасида нейрон тармоқ эрта аралашувни тавсия қилди – натижада янги пайдо бўлган ўсманинг хавфли эканлиги тасдиқланди.
Роман БОНДАРЧУК, ЎзА