Ватанимиз тарихидаги 25 июнь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1194 йил (бундан 831 йил олдин) – ҳижрий 590 йил ражаб ойининг тўртинчи куни (милодий 1194 йил 25 июн)да ануштегинийлар сулоласидан бўлган хоразмшоҳ Такаш Ғарбий Эрондаги Салжуқийларга тобе бўлган Ироқ султонлигининг пойтахти Ҳамадонни ва Ироқ Ажамининг кўп қисмини эгаллади ва ўз амирларига бўлиб берди.

1430 йил (бундан 595 йил олдин) – тарихчи олим Фасиҳ Хавофийнинг маълумот беришича, машҳур муаррих  ва географ Ҳофизи Абрў Шоҳрух мирзо билан Озарбайжонга қилииган юришдан Ҳиротга қайтаётган чоғда Сарчам номли жойда вафот этди (тарихчи Абдураззоқ Самарқандийнинг ёзишига қараганда, муаррих 1431 йилнинг 12 июнь – 10 июлида Зинжон шаҳрида қазо қилган). Ҳофизи Абрў дунёнинг яралишидан то 1426–1427 йилгача юз берган воқеа-ҳодисалар баён этилган тўрт жилдан иборат “Султонга бағишланган тарихлар йиғиндиси” асарининг муаллифи ҳисобланади. Асарнинг тўртинчи “Бойсунғурга аталган тарихлар сираси” жилди Шоҳрух мирзонинг ўғли Бойсунғур мирзога бaғишланган бўлиб, унда Амир Темур ва темурий мирзолар тарихи акс эттирилган.

1739 йил (бундан 286 йил олдин) – ўз фаолиятининг биринчи кунларидан бошлаб Мирзо Улуғбекнинг “Зижи”ни лотин тилига таржима қилган Петербург академиясининг биринчи академик-астрономи Жозеф Никола Делил “Зиж” ҳақида Петербург академиясида француз тилида нутқ сўзлади. 

1916 йил (бундан 109 йил олдин) – Россия императори Николай II “Империядаги бошқа миллатдан бўлган эркакларни ҳаракатдаги қўшин ҳудудидаги мудофаа иншоотлари ва ҳарбий алоқа йўлларини қуриш ишларига, шунингдек, давлат мудофааси учун зарур бўлган ҳар қандай юмушларига жалб қилиш ҳақида” фармон чиқарди. Унга кўра Туркистон генерал-губернаторлигидаги 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган эркаклар Россияга жўнатилиши керак эди. Бу фармон туб аҳоли орасида “мардикорликка олиш” ибораси билан кенг тарқалди ва халқ ғазабини қўзғаб, Туркистон қўзғолонига сабаб бўлди.

1917 йил (бундан 108 йил олдин) – жадидчилик ҳаракатининг йирик вакили Абдурауф Фитрат Самарқанд жадидлари томонидан чиқарилган “Ҳуррият” газетасининг бош муҳаррири бўлди. Фитрат мақолаларининг бирида шундай ёзган эди: “Жаҳоннинг ҳамма ўлкаларида рўй бераётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ёшларнинг фаол иштироки билан ўтмоқда. Самарқанднинг равнақи ва бахту саодати сизларнинг онгли ҳаракатларингизга боғлиқ. Сизлар ўз уйларингизга кириб биқиниб олганингиз билан ҳеч нарса ўзгармайди”.

1917 йил (бундан 108 йил олдин) – Тошкентда Туркистон мусулмон марказий шўросининг нашри сифатида Аҳмад Заки Валидий ва Мунавварқори муҳаррирлигида “Кенгаш” газетаси чоп этила бошланди. Унинг илк сонида Аҳмад Закининг “Сайловда мусулмон хотунларининг иштироки” сарлавҳали мақоласида ўша даврдаги энг додзарб муаммолардан бири кўтарилган. 

1918 йил (бундан 107 йил олдин) – Ер ишлари бўйича Халқ Комиссарлиги чорвачиликка доир 399-сонли қарор қабул қилади. Мазкур қарор йилқиларни анъанавий усулларда боқишни давом эттиришни назарда тутган ва ушбу соҳани ҳимоя қилишга қаратилган эди. Шунингдек, бу қарор зотдор отлар наслини давом эттиришни кўзда тутган. Бироқ, мазкур қарор майда туёқли чорва ва қорамолчиликни ривожлантиришни кўзда тутмаган эди.

1947 йил (бундан 78 йил олдин) – иқтисодчи олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Саидаҳрор Ғуломов таваллуд топди. У 1998–2004 йилларда Ўзбекистон Ресликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири бўлган. Саидаҳрор Ғуломов 1997 йилда “Дўстлик” ордени ва 2000 йилда “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.

1949 йил (бундан 76 йил олдин) – Ўзбекистон Компартияси Марказий қўмитасининг бюроси “Ўзбекистон ёзувчилар союзининг иши тўғрисида” қарор қабул қилди. Унда Абдулла Қаҳҳорнинг “Қўшчинор чироқлари” романи танқид қилинди. Ёзувчилардан Ойбек, Миртемир, Ҳамид Ғулом, Мақсуд Шайхзода, М. Бобоев, А. Қаюмов ва бошқа ёзувчилар бадном қилинди. “Шарқ юлдузи”, “Звезда Востока” журналларининг таҳририятларига бир қатор “ярамас” асарлар чоп этишга йўл қўйган, деган жиддий айблар қўйилди.

1959 йил (бундан 66 йил олдин) – СССР Олий Судининг Ҳарбий коллегияси 1938 йил 5 октябрда чиқарилган ҳукмни бекор қилиб, тараққийпарвар инсон, биринчи ўзбек фото ва кинооператори, режиссёри Худойберган Девоновни оқлади.

1996 йил (бундан 29 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонаси очилди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Сайлов кодекси” тасдиқланди. Мазкур кодекс 18 боб, 103 моддадан иборат.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Президент мактаблари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”, “Тошкент шаҳрида Вестминстер халқаро мактабини ташкил этиш тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кураш маҳорат мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Султонга бағишланган тарихлар йиғиндиси” номли асар ёзган муаррихни биласизми?