Ўзбекистоннинг Афғонистон билан муносабатга янгича қараши ва ёндашувидаги ўзига хос жиҳатлар қатор омилларда намоён бўлмоқда. Қайд этиш керак, ташқи сиёсатимизда Афғонистон устувор мавзулардан бири ҳисобланади.

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги барча учрашув, форум ва йиғилишларда, албатта, қўшни давлат хусусида тўхталмоқда. Ўзбекистон ташаббуси билан Афғонистон мавзусида алоҳида халқаро конференция ва учрашувлар ташкил этилаётгани ҳам ўзбек дипломатиясининг салмоқли саъй-ҳаракати натижаси сифатида эътироф этиляпти.

Афғонистон Бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулло Aбдул Ғани Бародар бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи давомида илгари сурилган таклифлар, умуман қўшни юрт билан бугунги муносабатларимиз хусусида сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори, афғоншунос Суҳроб Бўронов билан суҳбатлашдик.

– Толибон ҳукумати ва Ўзбекистон сиёсий муносабати бугун қай тарзда ривожланмоқда? Афғонистон делегациясининг юртимизга ташрифи қайси жиҳатлари билан аҳамиятли?

– Афғонистон муваққат ҳукумати Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Мулло Aбдул Ғани Бародарнинг Ўзбекистонга ташрифи икки томонлама муносабатдаги сезиларли ижобий ўзгаришлар ифодаси, дейиш мумкин. Зеро, 2021 йилдан кейинги маъмурият Ватанимизга юқори даражадаги илк ташрифини амалга оширди.

“Hindukush” нашри ёзишича, бу воқеа Тошкент ва Кобул ўртасидаги дипломатик муносабат кўлами кенгайиб бораётганидан далолат.

Кутилганидек, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда транспорт-транзит лойиҳаларини амалиётга жорий этиш кун тартибидаги асосий масалалар қаторидан ўрин олди. Нефт-газ, тоғ кон саноати, қишлоқ хўжалиги, электр энергияси, технология, таълим, соғлиқни сақлаш ва банк соҳаларидаги алоқаларни кенгайтиришга қаратилган музокаралар ўтказилди.

Мулло Aбдул Ғани Бародар Афғонистон ва Ўзбекистонни диний, тарихий, маданий ва этник муштараклик боғлаб туришини яна бир бор эсга олиб, бу жиҳат икки ўлка сиёсий, иқтисодий муносабатларига чуқур ижобий таъсир кўрсатаётганини эътироф этди.

Шу билан бирга ўзаро савдода миллий валюталардан фойдаланиш, углеводород ва минерал ресурслар бўйича келишувга эришиш, ўзбекистонлик ишбилармонларнинг Афғонистонда турли соҳаларга сармоя киритиши имкониятини ўрганиш таклифини илгари сурди. Сармоядорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини билдирди.

– Транспорт-логистика соҳасида режалаштирилган лойиҳалар минтақавий савдони қай даражада яхшилаши мумкин?

– Охирги йилларда мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар изчил ривожланмоқда. Ўтган йил очилган “Термиз халқаро савдо маркази” ўзаро савдони жадаллаштирди.

Маълумки, Ўзбекистон энг яқин бандаргоҳларга чиқишида Афғонистон муҳим ўрин эгаллайди. Шу нуқтаи назардан Трансафғон транспорт йўлаги (Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар) стратегик жиҳатдан долзарб лойиҳа ҳисобланади. Мазкур ташаббус гуманитар инқирозни бошдан кечираётган афғон халқига қўшимча иш ўринлари яратиш баробарида Марказий ва Жанубий Осиёни боғлаб, тарихий савдо алоқаларини тиклашга имкон яратади.

Музокара чоғида қўшни юрт вакиллари “Мозори Шариф – Ҳирот” темир йўл қурилишига сармоя киритиш таклифини илгари сурди. Мулло Aбдул Ғани Бародар айтишича, Ўзбекистон Жанубий Осиё, Эрон ва Хитой билан савдо-сотиқни ривожлантириш орқали минтақа барқарорлигини таъминлашга катта ҳисса қўшади.

Таҳлилларга кўра, ушбу янги лойиҳа ишга тушса, 30 минг нафар афғон иш билан таъминланади, Кобул йилига 400-500 миллион доллар фойда олади, Афғонистон иқтисодиёти тикланиши тезлашади.

Шунингдек, делегация раҳбари Ўзбекистонни “Саланг” иккинчи туннели таъмири учун сармоя киритишга чақирди. Зеро, мазкур иншоотнинг аҳамияти Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган транзит йўли сифатида минтақавий савдо алоқаларини ривожлантиришида намоён бўлади.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, хусусан қўшма савдо зоналари ташкил этиш масаласини кўтарди. Жумладан, ўзбек тадбиркорлари ушбу қардош давлатда нефть ва газни қидириш, қазиб олиш орқали саноатни ривожлантириш, масалан Саманган вилоятида цемент заводи барпо этиш учун инвестиция киритишга тайёрлигини маълум қилди. Бинобарин, республикамиз кўмаги билан “Тоти Майдон” газ конини қидириш жараёнида аллақачон сезиларли натижага эришилган, тез орада қазиш ишлари бошланади.

Мулло Aбдул Ғани Бародар диёримизда истиқомат қилаётган афғон сармоядорлари ва ишбилармонлари билан мулоқотда энергетика, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, транспорт, инфратузилма, телекоммуникация, технология, соғлиқни сақлаш соҳаларига сармоя киритилиши ҳар икки ўлка иқтисодиёти учун муҳимлигини эслатди.

Ўз навбатида, бу тадбиркорлар Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

– Толибоннинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигида минтақавий терроризмга қарши кураш масаласи қай даражада муҳим, деб ўйлайсиз?

– Дарҳақиқат, хавфсизлик мавзуси ҳар қандай музокара кун тартибида долзарб саналади. Шу маънода Мулло Aбдул Ғани Бародар Афғонистон ҳудудидан ҳеч қайси давлатга таҳдид бўлмаслиги, мамлакат ҳудудидан бошқа давлатга қарши фойдаланилмаслигига қатъий ишонч билдиргани эътиборга молик.

Қолаверса, юқори мартабали мулозим Муваққат ҳукумат гиёҳванд моддалар етиштириш ва ишлаб чиқариш, “заҳри қотил” билан савдо қилишга қарши кескин чоралар кўрилаётгани, бундай маҳсулотлар қўшни юртларга олиб ўтилишининг олди олинаётганига тўхталди. Айни мазмундаги баёнотлар хавфсизлик бўйича мулоқотларда қўлланаётган дипломатиянинг ўзига хос ютуғидир.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий муносабатлар юқори суръатда ривожланяпти. Таклиф этилаётган лойиҳалар афғон халқи мушкулини енгил қилибгина қолмай, Афғонистонни Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги мустаҳкам кўприкка айлантиради. Ўзбекистон эса истиқболда ташқи савдо алоқаларида “Жануб” бозорига чиқиш учун янги, муқобил имкониятни қўлга киритади.

Ўткир Алимов суҳбатлашди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суҳроб Бўронов: Трансафғон транспорт йўлаги Марказий ва Жанубий Осиё тарихий савдо алоқаларини тиклайди