Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан жорий йилнинг январь-апрель ойлари давомида Бизнес омбудсманни хабардор қилган ҳолда 123 та тадбиркорлик субъектида давлат назорати ўтказилди.
Натижада текширилган 857 та маҳсулотдан 731 таси (85,2 фоиз) 3,0 млрд.сўмлик (639 тa (87,4 %) озиқ-овқат, 39 тa (5,3 %) қурилиш, 12 тa (1,6 %) енгил саноат, 13 тa (1,7 %) нефть-газ, 12 тa (1,6 %) электротехника, 8 тa (1,0 %) металл, 8 тa (1,0 %) кимё саноати) маҳсулотлари амалдаги техник регламент ва стандарт талабларига (маркировка, сақлаш шароити, даврий синовлар, сифат кўрсаткичи) номувофиқлиги, 1872 та ўлчаш воситаларидан 930 таси (49,6 %) қиёсланмаганлиги, 47 та 64,6 млрд. сўмлик маҳсулот мувофиқлик сертификатисиз реализация қилинганлиги, 38 турдаги 366 млн.сўмлик маҳсулотлар техник регламент ва стандарт талабида белгиланган сифат кўрсаткичларига номувофиқлиги аниқланди.
Ўтказилган текширишлар натижасида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган корхоналарнинг 114 нафар масъулларига нисбатан МЖтКнинг 212, 213 ва 214-моддаларига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштирилган.
Маълумот учун, Қонунчилик талабларини бузилишини олдини олиш мақсадида Инспекция томонидан қурилиш йўналишида фаолият кўрсатувчи 5513 та тадбиркорлик субъектига огоҳлантириш хатлари ва тарқатма материаллари юборилди.
Сертификатлаштириш идоралари томонидан кабель, котёл, радиатор, холодильник, ва кондиционер маҳсулотларига расмийлаштирилган 298 та аризалар бўйича тайёрланган хужжатлар тўплами келиб тушган. Булардан ҳозирги кунгача 228 та аризалар назоратдан ечилди қолган 70 таси назоратда қолмоқда.
Шунингдек, арматура ва металл лист махсулотларига тайёрланган 87 та аризалар бўйича тайёрланган хужжатлар тўплами таҳлилий ўрганилди. Булардан хозирги кунгача 27 та аризаларда камчилик аниқланмади, камчилик аниқланган 60 та аризадан 21 таси камчиликлар бартараф этилганлиги сабабли назоратдан ечиш бўйича хулоса берилгани ҳақида маълумот берилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/E7_lFNFfh7A" title="Suhbatjon Niyozov: Har bir murojaat nazoratimizda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА