Судьялик лавозимига танлаш ва тайинлаш бўйича қатор янги тартиб ва талаблар жорий этилди. Хусусан, жорий йилдан бошлаб тайинловлар очиқ танлов ва муқобиллик асосида ва, энг муҳими, жараёнга ахборот технологиялари татбиқ этилган ҳолда амалга ошириш амалиёти йўл қўйилди.

Натижада инсон омили кескин чекланиб, танлов  жараёни очиқ ва шаффоф ўтиши таъминланмоқда.  

Яна бир янгилик, судьялик лавозимига номзодларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур ишлаб чиқилиб, тўлиқ ишга туширилди. “Психологик тест” электрон дастури ёрдамида номзоднинг қатъийлик, босиқлик,  жиззакилик, стрессга чидамлилик, коррупция, алкоголизмга мойиллик ва бошқа психологик хусусиятлари аниқланади.  

Мазкур янгиликлар тайинлов арафасида қўлланилишини илғаган бўлсангиз керак. Бунгача ҳам номзодларга қўйилган қатор талаблар борки, улардан ўтгунча номзодлар озмунча риёзат чекмайди. 

Масалан, “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 67-моддасига кўра, ўттиз беш ёшга тўлган, олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси судьялик лавозимига номзод бўлиши мумкин.  

Илгари судланган ёки ўзига нисбатан жиноят иши реабилитация қилмайдиган асослар бўйича тугатилган ёхуд чет давлат фуқаролигига эга бўлган ёки чет давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи яшаш гувоҳномасига ёхуд бошқа ҳужжатга эга бўлган ёки судьянинг ваколатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган бошқа касалликка чалинган шахслар хатто номзод ҳам бўла олмаслиги ўз-ўзидан равшан. 

Алоҳида таъкидлаш лозим бўлган талаблардан бири - илк бор судьялик лавозимига тайинланадиган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида мажбурий тартибда ўқиши шарт. 

Судьялик лавозимларига номзодларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, уларнинг ҳуқуқлари тенглиги асосида амалга оширилади (“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонуннинг 19-моддаси). 

Судьялик лавозимига номзодда одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар мавжуд эмаслигини тасдиқлаш учун у дастлабки тиббий текширувдан ўтказилади (тиббий текширув талаблари эса тегишли меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинган).  

Нафақат судьялар олий кенгаши ахборот ресурслари, балки етакчи оммавий ахборот воситалари орқали бўш судьялик лавозимларига очиқ танловлар мунтазам эълон қилиб борилаётгани ҳам илгари кузатилмаган ҳолат. Эндиликда жамият очиқлик ва шаффофлик сари юз тутаётган, айни омил давлат ва бошқарув органлари фаолиятининг асосий талаби экан, буёғига бундан бошқача бўлиши мумкин эмас.  

Судьяликка  номзод бўш судьялик лавозимларини тўлдириш учун танловда иштирок этиш тўғрисида Судьялар олий кенгашига ариза бериш ҳуқуқига эга. Судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодларни, янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига номзодларни танлашда Кенгаш томонидан белгиланадиган тартибда турли ўрганиш усулларидан – суҳбат ўтказиш, мустақил экспертлар томонидан тест синовидан ўтказиш, берилган муаммолар бўйича мавзуга оид рефератлар тайёрлаш, билим даражасини аниқлаш учун электрон сўров дастуридан фойдаланиши мумкин. 

Судьялик лавозимига номуносиблиги туфайли рад этилган номзод бир йил ўтгач Кенгашга такроран мурожаат қилиши мумкин. 

Жорий йилнинг ўтган 10 ойида юқорида қайд этилган янги талаб ва тартиблар асосида 629 нафар номзод имтиҳондан ўтказилиб, уларнинг 414 нафари судьялик лавозимига тайинланди. Шу рақамларнинг ўзи ҳам янги тартиблар ва унинг самарасини кўрсатиб турибди. Тизимда гендер тенглигини таъминлаш борасидаги ишлар натижасида аёл судьялар сони ўтган даврга нисбатан 18,4 фоизга ошди.
Судьялик лавозимига тайинланиш – катта шараф. Бироқ масъулияти ҳам шунга яраша. Лавозимга тайинландим, марра меники, дейиш янглиш фикр. Тайинлов, аввало, ишонч. Ишончга муносиб бўлмоқ эса каррасига заҳмат чекишни талаб этади. Судьяларга  хизмат ва хизматдан ташқари қўйиладиган талаблар бор. Бу энди алоҳида мавзу, биз тайинловгача бўладиган жараёнлар ҳақида мухтасар сўз юритдик, холос.  

Хулоса қилиб айтганда, ҳалол, бенуқсон, обрў-эътибор, етарли ҳаётий тажриба, билимга эга бўлган ҳар томонлама муносиб номзодларни очиқ-ошкора имтиҳон асосида саралаб, судьялар корпусини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга.  

Отабек Мирзамаҳмудов, 
Судьялар олий кенгаши аъзоси. 
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судьяликка тайинловлар очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтмоқда