Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Олий судда тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир Давлат мадҳияси билан бошланди. Суд тизими раҳбарлари — Олий суд раиси Б. Исломов, Судьялар олий кенгаши раиси Х. Ёдгоров ва Судьялар ассоциацияси раиси У. Мингбоев йиғилганларни байрам билан табриклаб, мустақиллик халқимизнинг эркин ва фаровон ҳаётга ишончини мустаҳкамлаётганини таъкидладилар.

Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Суд фаолияти очиқ ва одил бўлиши, судьялар мустақиллигининг таъминланиши, рақамли технологиялар жорий этилишига катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, яқинда Президентимиз томонидан имзоланган фармонлар суд тизимида янги босқични бошлаб берди.
Тадбирда бир гуруҳ суд фахрийлари ва суд ходимлари "Бенуқсон хизмати учун" кўкрак нишони билан тақдирланишди. Улар орасида Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг раиси Амир Нурлипесов ҳам бор.
Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси К. Тарихов мазкур мукофотни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.
Бундай эътибор ва эътироф судья ва ходимларнинг ўз ишини янада самарали ва масъулият билан бажаришига катта рағбат бўлиши қайд этилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири