Иқтисодий низоларни ҳал этишда одил судловнинг самарадорлигини ошириш мақсадида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан ташкил этилган тадбирда судьялар, депутатлар, сенаторлар, адвокатлар, ҳуқуқшунослар иштирок этди.

Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилган низолар, одил судлов самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Суд амалиётида юзага келаётган масалаларни ҳал этиш, бу борада судьялар ва адвокатларнинг масъулиятини янада оширишга эътибор қаратилди.

Тадбирда адвокатлар томонидан судга ҳужжатларни электрон шаклда юбориш, суд ҳужжатларини электрон шаклда олиш, суд ишлари ҳолатини онлайн кузатиб бориш билан боғлиқ электрон суд хизматларидан кенг фойдаланиш юзасидан тавсиялар берилди.

[gallery-6344]

Судлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилаётгани натижасида иқтисодий судларга мурожаатларни электрон шаклда бериш ва суд ҳужжатларини электрон шаклда тарафларга жўнатилиши йўлга қўйилган.

2022 йил 1 январдан бошлаб судлар фаолиятига “Адолат” ахборот тизимлари комплекси жорий этилгани бунга замин яратди. Эндиликда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон шаклда тақдим этишдек қулайлик бор.

Манфаатдор шахслар томонидан даъво, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн тарзда кузатиб бориш, суд мажлиси иштирокчилари томонидан маълумотлар ва ҳужжатларни электрон шаклда юбориш, суд ҳужжатларини судлар фаолиятига жорий этилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган равишда шакллантириш ҳам мумкин.

Адвокатлар судлар билан ўзаро муносабатларда электрон шаклдаги ахборот тизимларидан кенг фойдалана бошлади.

Бундан ташқари, Телеграмм ижтимоий тармоғида “Sud.uz” телеграмм боти жорий этилган бўлиб, тарафларнинг у орқали бераётган мурожаатларига муайян соатлар ичида жавоб берилиши йўлга қўйилган.

Тадбирда иштирокчилар томонидан юридик шахсларнинг ҳуқуқларини иқтисодий судларда ҳимоя қилиш, тарафларнинг низо бўйича ўзаро келишувига эришишда адвокатларнинг ролини ошириш билан боғлиқ таклифлар билдирилди.

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судьялар ва адвокатлар очиқ мулоқоти