Урганч шаҳрида Хоразм вилоят суди судьялари учун тизимдаги янгиликларни амалиётга татбиқ этиш ва мавжуд муаммоларни биргаликда муҳокама қилиб, ечимини топиш бўйича семинар ўтказилди.

“Қонунчиликдаги янгиликлар ва долзарб масалалар” мавзусидаги семинар Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ҳамкорлигида БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳаси асосида ташкил этилди. Унда халқаро ташкилотларнинг юртимиздаги вакиллари, Хоразм вилоят суди раиси, судья ва ходимлар иштирок этди.

Сўнгги йилларда Республикамизда суд-ҳуқуқ тизимидаги қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар орқали одил судловни амалга ошириш жараёнини янада такомиллаштириш мақсад қилинган.

Маърузачилар суд ишларини юритиш соҳасидаги қонунчилик ва суд қарорларини қайта кўриш институтларидаги янгиликлар ва процессуал кодексларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича тақдимот қилди.  

Семинарнинг очиқ мулоқот тарзида ўтгани тизимдаги янгиликларни судьялар фаолиятида қўллаётган тажрибаларини ҳамкасблари билан ўртоқлашишга имкон берди.

Иштирокчилар жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни оширишга, суд ҳақида жамоатчиликда ижобий ижтимоий фикр шаклланишига ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилган Судьялар клубининг онлайн форуми мавзулари билан ҳам таништирилди.

Семинар якунида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Судьялар ва адвокатлар мустақиллигини таъминлаш бўйича маърузачиси Диего Гарсия-Саяннинг Ўзбекистонга 2019 йилги ташрифи якунлари ҳақидаги маърузасида қайд этилган тавсиялар ва уларни ҳаётга татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судьялар фаолияти халқаро ташкилотлар эътиборида