Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган судларнинг судьялари томонидан жойларда қабуллар ташкил этилиб, аҳолига ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

Мамлакатимизда эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан ишлашда янгича тизим жорий этиляпти. Хусусан, Фарғона вилоятида 47 минг 554 нафар ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлашга эҳтиёжи бўлган аёллар рўйхати шакллантирилиб, “Аёллар дафтари”га киритилди. Бугунги кунда шаҳар-туманларда улар билан манзилли иш олиб борилмоқда. Хусусан, вилоятдаги судларнинг судьялари мазкур рўйхатдан ўрин олган хотин-қизларнинг ҳуқуқий масаладаги муаммоларини ҳал этишга яқиндан ёрдам бермоқда.

Марғилон шаҳрида бўлиб ўтган қабул чоғида элликдан зиёд аёллар ўзларини қийнаётган уй-жой, ажрим, алимент олиш каби масалаларда судьяларга мурожаат қилди.

“Косибчилик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Патила Йўлдошеванинг ўғли биринчи оиласи билан ажрашиб, бошқа уйланган. Ҳозирда 4 нафар фарзандли бўлди. Олдингисидан эса 2 нафар фарзанди бор. Уларга алимент тўлайди. Биринчи турмуш қурган аёли Россияга кетганига ўн йилдан ошди, аммо қонуний ажрашмаган. Патила опа ана шу масалада ҳуқуқий ёрдам сўраб келди. Судьялар томонидан опага ажримнинг қонуний йўли тушунтириб берилди.

Жиноят ишлари бўйича вилоят судининг судьяси Раҳматжон Арабовнинг айтишича, аҳоли, хусусан, аёллар қонунларни, ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмаслиги оқибатида кундалик ҳаётда муаммоларга кўп дуч келмоқда. Оғир шароитда яшаётганларга эса судма-суд, идорама-идора юриш ортиқча иш. Шу боис ҳам судьялар маҳаллаларга бориб, уларни муаммоларини эшитяпти. Керакли ҳуқуқий маслаҳатларни бериб, аксариятини жойида ҳал этмоқда.

Ана шундай учрашув ва қабуллар Қўштепа, Ёзёвон туманларида ҳам бўлиб ўтди.

[gallery-889]

М. Сулаймонов, ЎзА

М. Қодиров олган сурат

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судьялар эҳтиёжманд оила вакилларига ҳуқуқий масалада кўмаклашмоқда