Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби магистратура тингловчилари амалиётининг иккинчи босқичи якунига етди.

Маълумки, биринчи марта судьялик лавозимига тайинланиш учун Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабида бир йил таҳсил олиш шарт. Даъвогарнинг ёши ўттиз бешдан кичик бўлмаслиги  ва суд-ҳуқуқ тизимида камида етти йиллик тажрибага эга бўлиши ҳам янги талаблар сирасига киради.  

Лекин Судьялар олий мактабини битирган тингловчи  дарров судья бўлиб қолмайди. Чунки олдинда ҳали давлат имтиҳонлари турибди. Ундан ўтиб, тегишли шаҳодатнома олингач, яна бир синов – судьялик лавозимга тайинланиш учун очиқ танловдан ўтиш керак.  

Икки босқичда ўтказилган амалиётлар уч ойдан кўпроқ вақт давом этди. Таҳсил жараёнида олинган назарий билимларни амалиётда қўллай олиш кўникмалари шакллантирилди.  

Амалиётлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг пойтахтга туташ туманлари судларида ўтказилди. Бу жараёнда ҳар бир тингловчининг борадиган жойи, вақти ва бириктирилган масъул судьягача аниқ белгилаб  берилди.  

Амалий машғулотларнинг биринчи қисми биринчи инстанция судларида ўтказилди ва бунга кўпроқ вақт ажратилди. Чунки биринчи марта судьялик лавозимига тайинланган мутахассис ишни биринчи инстанция судидан бошлайди.  

Шу боис ўтган вақт мобайнида тингловчилар биринчи инстанция судларида ишлаш тартиби ва талабларини астойдил ўрганди.  Тўғри, тингловчилар орасида бир неча йилдан бери  судда (девонхона мудири, архивчи, судья ёрдамчиси вазифаларида) ишлаётганлар оз эмас. Бироқ, бу уларда тажриба етарли эканини  кўрсатмайди. Зеро, суд идораларида ходим бўлиб ишлаш бошқа, судья сифатида фаолият юритиш бошқадир.  

Назарий билим ва кўникмалари етарли бўлмаган суд ходими амалиётда процессуал ҳамда моддий қонунчилик нормаларини қўллашда айрим қийинчиликларга дуч келади. Шу сабабли, Судьялар олий мактабида судьялик лавозимига тайёрлаш курсларида таҳсил олаётган номзодларга амалиёт бошлангунга қадар  ўргатилган қонунчилик асосларини амалиётда қўллай олиш кўникмасини шакллантиришга, айниқса, суд мажлиси жараёнида кутилмаган ҳолатлар, уларга ўз вақтида тегишли ҳуқуқий баҳо бериш, айниқса, турли шаклдаги таъсирларга қарши босиқ ва қонуний йўл тутиш каби нозик жиҳатларга жиддий урғу берилди. 

Амалиётнинг иккинчи босқичида тингловчилар юқори инстанция судларида иш кўришнинг ўзига хос хусусиятлари билан танишди.  

Эслатиб ўтамиз, поёнига етаётган ўқув йилида Судьялар олий мактабида 75 нафар тингловчи таҳсил олди. Уларнинг 25 нафари жиноят, яна шунчаси фуқаролик, 15 нафари иқтисодий ва 10 нафари маъмурий судлар ихтисослиги бўйича билим ва малакага эга бўлди.   

Н.Абдураимова,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судья билимли, малакали бўлиши учун барча чоралар кўрилмоқда