Судья аёллар меҳнати эътироф этилди
Андижон вилояти судида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Бугунги кунда барча соҳалар қатори суд тизимида ҳам кўплаб аёллар самарали фаолият олиб бормоқда. Улар ўзларининг фидойилиги, ҳалол меҳнати, зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажариши билан одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш ишига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
[gallery-10894]
Андижон вилоятида ўтган 2022 йил ва жорий йилнинг ўтган даври суд тизимида меҳнат қилаётган аёллар учун ютуқларга бой бўлди. Хусусан, вилоят суди судьяси Гулнорахон Асранова “Ибратли судья” мукофотига муносиб деб топилган бўлса, куни кеча вилоят судининг яна бир судьяси Чўлпоной Исмоилова Судьялар олий кенгашининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Бу, албатта, уларнинг судьялик бурчини бенуқсон, самарали, ҳалол амалга ошириб келаётганлигининг эътирофидир.
Тадбирда сўз олган Андижон вилоят суди раиси Таълатбек Мелибоев ва бошқалар оилада оқила, жамиятда фаол суд тизимида меҳнат қилаётган барча опа-сингилларимизни муборакбод этди. Қонун устуворлиги ва одил судловни таъминлашда улар ҳамиша намунали иш олиб боришларига ишонч билдирди.
Байрам тадбирида қатнашган барча хотин-қизларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА