Давлат божи – бошқа турдаги мажбурий тўловлар қатори давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг таркибий қисмини ташкил этади. Шу боис, судлар давлат божини ундириш тўғрисидаги қонун талабларига қатъий риоя этишлари зарур.

Шу йўналишдаги ишлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази бошлиғи Азиз Обидов маълумот берди:

– Олий суд пленуми томонидан “Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарор 2024 йил декабрь ойида қабул қилинди.

Қарор амалиётда йўл қўйилаётган хато ва камчиликларнинг олдини олиш, айрим ноаниқ ҳолатлар юзасидан тушунтириш беришга қаратилган.

Қарорга кўра, судлар томонидан давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, судларда турлича амалиёт юзага келишига сабаб бўлган ҳолатларга батафсил тушунтиришлар бериш ҳақида янги бандлар киритилди.

Хусусан, “Давлат божи тўғрисида”ги қонун талабидан келиб чиқиб, қарорнинг 6-бандида бир вақтнинг ўзида бири иккинчисидан келиб чиққан талаблардан иборат бўлган аризалардан давлат божи фақат асосий талаб бўйича ундирилиши ҳақида тушунтириш берилди.

Бу ўринда, масалан, қурилмани буздириш ва ерни ўз ҳолига қайтариш; кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш; меросхўр деб топиш, меросни тақсимлаш ва мерос улушларини белгилаш; уй-жойга киритиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини белгилаш; фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ва тураржойдан кўчириш ҳақидаги талаблар ҳақида сўз бормоқда.

Қарорнинг 4-бандида судларнинг эътибори суд ҳужжатларининг суд харажатлари қисмидан норози бўлиб берилган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятлари бўйича давлат божи умумий асосларда тўланиши лозимлигига қаратилган.

Бунда, Фуқаролик-процессуал кодексининг 396, 416 ва 419-27-моддаларига асосан, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судлари суд ҳужжатларини тўлиқ ҳажмда текшириб чиқиши шартлигини инобатга олиш тақозо этилади.

Қарорнинг 13-бандида почта харажатларини қайтариш қонунда назарда тутилмаганлигини судлар инобатга олишлари лозимлиги бўйича берилган тушунтириш ҳам ягона суд амалиётини йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эга.

Маълумки, “Давлат божи тўғрисида”ги қонун билан белгиланган “Давлат божи ставкалари”нинг фуқаролик ишлари бўйича судларга оид қисмида шартнома олди низолари бўйича тўланиши лозим бўлган давлат божи ставкалари белгиланмаган. Қолаверса, Фуқаролик-процессуал кодексининг 129-моддаси 2-бандида мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича даъвонинг баҳоси талаб қилинаётган мол-мулкнинг қийматига қараб белгиланиши назарда тутилган.

Шу сабабли, Олий суд пленуми қарорининг 25-бандида шартномани ҳақиқий эмас, деб топиш ёки бекор қилиш ҳақидаги талаб юзасидан низоли шартномада кўрсатилган пул қиймати даъво баҳоси ҳисобланишидан келиб чиқиб, давлат божи мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун қонунда белгиланган ставка бўйича тўланиши лозимлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, шартнома шартларини ўзгартиш ёки унга қўшимча киритиш ҳақидаги талаб бўйича сўралаётган қўшимча ёки ўзгартиш шартнома қийматига таъсир қиладиган миқдоридан, қиймат жиҳатидан баҳоланмайдиган талаблар арз қилинган ҳолда эса, номулкий хусусиятга эга талаб учун белгиланган ставкалардан келиб чиқиб, давлат божи белгиланиши лозимлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, битта низо предмети бўйича бир нечта битимлар низолашилганда, даъвонинг баҳоси низо предметининг қийматидан келиб чиқиб, давлат божи белгиланиши лозимлиги юзасидан ҳам тушунтириш берилди.

Пленум қарорини тайёрлаш жараёнида “Давлат божи тўғрисида”ги қонун ва ушбу қонун билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ҳам ишлаб чиқилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судларда ундирувларни амалга оширишда нималарга эътибор қаратиш керак?