Иқтисодий процессуал кодексида соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган ишлар тоифаси белгиланган.

Хўш, судларда қандай ишлар соддалаштирилган тартибда кўрилади? Бу саволга Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази бошлиғи Азиз Абидов жавоб берди: 

– Судларга мурожаатлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Судларга мураккаб суд жараёнларини талаб қилмайдиган ишлар ҳам келиб тушади. Шу сабабли, Иқтисодий процессуал кодекс “Соддалаштирилган тартибда иш юритиш” ҳақидаги боб билан тўлдирилган. 

Унга кўра, даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилади. 

Даъвогарнинг илтимосномасига кўра, жавобгарнинг розилиги билан бошқа ишлар ҳам соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши мумкин. 

Корпоратив низолар бўйича ишлар, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмайди. 

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризасига доир талаблар мавжуд бўлиб, бундай тартибда кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризаси Иқтисодий процессуал кодексининг 149-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак. 

Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни кўриб чиқиш хусусиятлари ҳам мавжуд. Унга кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланиши, вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилиниши лозим. 

Шунингдек, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмагани даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. 

Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмагани тараф томонидан асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади. 

Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. 

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади. Бундай тартибда кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач, қонуний кучга киради. 

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим. 

Иқтисодий судлар томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида кўрилган ишларнинг 10 минг 904 таси ёки 3,6 фоизи соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилди. Бу ишларнинг 10 минг 315 таси қаноатлантирилган, 400 тасини қаноатлантириш рад этилган, 46 таси кўрмасдан қолдирилган, 143 таси иш юритишдан тугатилди. 

Даъво талаблари қаноатлантирилган ишлар бўйича даъвогар (аризачи)лар фойдасига 23 миллиард 241 миллион 898 минг сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинди. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судларда қандай ишлар соддалаштирилган тартибда кўрилади? 