Коррупция ҳар қандай жамиятни ич-ичидан емирадиган, давлатнинг асоси – қонун устуворлигига путур етказадиган хатарли иллатдир. Шундай экан, судларда коррупцияга қарши қандай курашилмоқда?

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро судининг судьяси Шаҳноза Зайниева шу ҳақда фикр билдирди:  

– Буюк мутафаккир Аристотель қайд этганидек, ҳар қандай давлат тузумида шундай қонун-қоидаларни жорий этиш керакки, мансабдор шахслар қинғир йўл билан бойлик орттира олмасин.  

Мамлакатимизда айнан шундай тизим яратилмоқда. Коррупциявий  хатарларни бартараф этувчи қонунчилик нормалари ишлаб чиқилди. Уларда ошкоралик принципи устувор қилиб қўйилди.  

“Янги Ўзбекистон – янги суд” тамойили асосида суд-ҳуқуқ соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар давом эттирилмоқда. Сўнгги саккиз йил ичида судлар фаолиятига оид 70 га яқин қонун, фармон ва қарор қабул қилинди. Судларнинг моддий-техник базаси тубдан яхшиланди, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга қаратилган институционал ўзгаришлар қилинди.  

Судларда кенг кўламли рақамли трансформация бошланди. Масалан, бугунги кунда судга даъво аризасини онлайн топшириш, суд ҳужжатларининг электрон нусхасини олиш каби хизматлар тўлиқ рақамлаштирилди. Олий суднинг my.sud.uz портали орқали миллионлаб фуқаролар ўз суд ишини кузатиш, апелляция бериш каби қулайликлардан фойдаланмоқда.  

Шу кунгача 17 миллионга яқин суд иши электрон ахборот тизимларида юритилди. 15,5 миллион иш судьяларга инсон омилисиз – автоматик электрон тизим орқали тақсимланди. Бу тизим авваллари мавжуд бўлган “танлаб тақсимлаш”, яъни ишни “керакли” судьяга бериш каби коррупциявий ҳолатларнинг олдини олди.  

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб суд идораларининг ички ҳужжат айланмаси ҳам тўлиқ электрон шаклга ўтди. Натижада қисқа фурсатда 638 миллион сўм бюджет пули тежалди. Рақамлаштириш нафақат тежамкорлик, балки шаффофликни таъминлаб, қоғоз истеъмолини кескин камайтирди.  

Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 21 августдаги “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони одил судлов сифати ва тезкорлигини оширишга қаратилган.  

Ушбу ҳужжат билан “Рақамли суд” концепциясини босқичма-босқич амалга ошириш бошланди. Фармон билан судларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жумладан, 2025-2030 йилларда барча суд биноларини замонавий тарзда қуриш ва жиҳозлаш бўйича махсус дастур тасдиқланди.

Суд тизимидаги очиқлик нафақат технологик янгиланиш, балки суд жараёнларининг ошкоралигида ҳам намоён бўлмоқда. Бугунги кунда судларнинг аксарият қарор ва ҳукмлари эълон қилинмоқда, суд мажлислари залларига эркин кириш тартиби йўлга қўйилмоқда.  

Ҳатто судьялик лавозимларига номзодларни танлаш имтиҳонлари ҳам онлайн ёритиб борилаётгани эътиборга молик. Судьяларнинг фаолият самарадорлиги очиқ электрон рейтинг асосида баҳоланмоқда.  

Суд-ҳуқуқ соҳасида коррупцияга барҳам бериш учун бу тизимда фаолият юритувчи кадрларнинг ҳалоллиги ва малакаси ҳам жуда муҳим. Шу мақсадда юртимизда судьяларнинг билим ва маънавиятини оширишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилаётир.  

Президентимиз таъкидлаганидек, суд одамларга фақат ҳукм чиқарадиган орган бўлиб қолмасдан, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган чинакам адолат масканига айланиши керак.  

Дарҳақиқат, судга мурожаат қилган фуқаро адолат борлигига ишонса, унинг давлатга ишончи ортади. Коррупция эса адолатнинг қарор топишига ғов бўладиган энг манфур иллатдир. Шу сабабли, суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олишга қаратилган чоралар самарадорлигини ошириш тизим ходимлари олдида турган долзарб вазифадир.  

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судларда коррупцияга қарши қандай курашилмоқда?