Ўзбекистон Республикаси Олий судида судларда адолат, қонунийлик ва холисликни таъминлаш борасида қилинаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Қайд этилганидек, 2019 йил ва 2020 йиллар мобайнида маъмурий судлар томонидан 31 минг 321та ариза кўрилиб, шундан 21 минг 272 таси ёки салкам 67,9 фоизи қаноатлантирилган. Жумладан, ҳокимларнинг 2 минг 852 қарори ноқонуний, деб топилиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун қайтариш институти бекор қилинди ва далилларга баҳо бериш институти тубдан такомиллаштирилди. Бу, ўз навбатида, иш бўйича барча ҳолатлар суд томонидан ҳар томонлама текширилиб, далилларга холисона баҳо берилган ҳолда оқлов ҳукмлари кўпайишига асос яратди.

Кейинги тўрт йилда 2 минг 770 нафар, фақат 2020 йилнинг ўзида 781 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди. 3 минг 434 нафар шахс суд залидан озод қилиниб, 5 минг 958 нафар фуқарога нисбатан асоссиз қўйилган моддалар айбловлардан чиқарилган ёки ўзгартирилган.

Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасида жадал ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, ўтган тўрт йил мобайнида 24 мингдан ортиқ суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилиб, бу мажлисларда қатнашган 52 мингдан ортиқ фуқаронинг ҳам вақти, ҳам нақди тежалди.

Бу фикр бежиз эмас. Чунки ўтган даврда бу борада фуқароларга тегишли 16 миллиард сўмдан ортиқ маблағ тежаб қолинишига эришилди.

Бунга судлар фаолиятида ишларни инсон омилисиз, яъни автоматик равишда тақсимлаш, суд мажлиси жадвали ягона электрон базасини жорий этиш, судларнинг 2 миллиондан ортиқ қарорларини веб-сайтда эълон қилиш, электрон мурожаат ва ижро варақаларини электрон шаклда юбориш тизимларининг татбиқ этилиши каби замонавий ёндашувлар эвазига эришилган.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судларда ҳокимларнинг 2 минг 852 қарори ноқонуний деб топилган